ИСЛОҲОТ

ИСЛОҲОТ — ижтимоий ҳаётнинг бирон-бир томони (тартиблар, идоралар, муассасалар)ни ўзгартириш, қайтадан тузиш. Ислоҳот расман — ҳар қандай мазмундаги янгиликни жорий этиш ҳисоблансада, аслида Ислоҳот дейилганда кўп ёки оз даражадаги илғор қайта ўзгартириш назарда тутилади. Жамиятдаги ижтимоийиқтисодий ўзгаришларнинг пировард мақсадини вазиятдан келиб чиққан ҳолда тўғри белгилаб олиш муҳимдир. Ислоҳотлар турли мамлакатларда уларнинг географик жойлашиши, иқлими, иқтисодий, интеллектуал салоҳияти, маънавияти, маданияти, миллий хусу-сиятлари ва б. ўзига хос омиллардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, маданий, маърифий, ҳуқуқий ва ш. к. соҳаларида алоҳида ёки бир неча соқаларида бир йўла Ислоҳот қилиниши мумкин. Ислоҳот вазиятга қараб тадрижий тарзда, босқичмабосқич амалга оширилса муваффақиятли бўлади. Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, жамият ҳаётининг хдмма соҳаларида туб ўзгаришлар бошланди. Жумладан, бозор иқтисодиётини қарор топтиришга йўналтирилган Ислоҳотлар халқнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилгандир (яна қ. Иқтисодий ислоҳотлар).

Loading...