ИСЛОМ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

ИСЛОМ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИислом муаммоларига доир универсал энциклопедия. Ислом дини, тарихига оид барча масалалар ва истилохларни ҳамда мусулмон мамлакатларига доир маълумотларни ўз ичига олган. 20-а. бошларидан нашр этила бошлаган. Не-мис, голланд, француз, инглиз шарқшунослари унинг асосий ташаббускорлари бўлган. 1908—38 й. ларда немис, инглиз ва француз тилларида 4 жилдли қилиб Лейденда нашр этилди. 1933 — 65 й. ларда араб тилига таржима қилиб чиқарилди. 1950 й. дан Истанбулда турк тилида қайта ишланган ва тўлдирилган ҳолда чиқарилди. 1954 й. дан Европа ва Американинг йирик исломшунослари Ислом энциклопедиясини қайта нашр қилиш устида иш олиб бормоқдалар. Ҳозирда турк тилида «Ислом фиқҳи», «Ҳадис энциклопедияси» нашрдан чиққан. Ислом энциклопедияси исломни ва Шарқ тарихини ўрганувчи тадқиқотчилар учун муҳим манба ҳисобланади.