ИСЛОМБЕКОВ Ражаб Қоплонович

ИСЛОМБЕКОВ Ражаб Қоплонович (1925.31.12, Тошкент) — эндокринолог олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964). Тиббиёт фанлари д-ри (1961), проф. (1964). ТошТИни тугатгач (1947), нормал анатомия (1948— 52), хирургия кафедралари (1952—57) ассистенти. Улка тиббиёт и. т. института эндокринология бўлими мудири (1958— 75), шу ин-т директори (1967—71). Москва эндокринология ин-ти проф. (1975 й. дан). И. ТўрақуловЬ-и ҳамкорликда дунёда биринчи бўлиб буқоқ касаллигини аниқлаш ва даволашнинг янги усулини ишлаб чикди. Бу кашфиёт учун улар нуфузли муко-фот лауреати бўлишди. Асосий илмий ишлари сог ва касалланган қалқонсимон безнинг клиникаси, морфологияси ва гистоморфологияси, шунингдек, радиоактив йод ёрдамида тиреоток-сикозни аниқлаш ва даволаш масалалари қамда тарқоқ ва тугунли токсик буқоқнинг радиоиодтерапияси натижаларини ўрганишга оид. Исломбековнинг «Таҳликали замонлар» (Москва, 1995 й. Ўзбек ва рус тилларида) эсдалиги ва бир нечта шеърий китоби нашр этилган. Россия Тиббиёт фанлари академияси мухбир аъзоси (1969), Халқаро ахборот академияси акад. (1994).

Ас: Буқоқ ва уни даволаш. Т., 1962 (И. К. Қодиров билан ҳамкорликда); Радиоактивный йод и функция шитовидной железы, Т., 1971.