ИСЛОМОВ Икром Исломович (1906.7.11 – Тошкент – 1975.12.4) – физик олим, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1943). Ўзбекистон малака ошириш интини (1927), Москва ун-тини тугатган (1933). У рта Осиё унтида кафедра мудири (1936—37), ЎзДУ ректори (1937—38), Ўзбекистон ХКС Фанлар комитети раиси (1938—40), 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—46). Ўзбекистон ФА Физика-техника интида (1946—50), Геология интида (1951—57) лаб. мудири. 1968 й. дан Ядро физикаси интида катта илмий ходим. Илмий ишлари спектрал тахлил соха-сига оид. 1000 дан ортиқ турли минерал ва рудаларни спектроскопик тахлил қилиб, геологларнинг амалий ишларига яқиндан ёрдам берган.