ИСЛОМОВ

ИСЛОМОВ Саидазим (1860-Тошкент—1955) — халқустаси, ганч ва ёғоч ўймакори; оилавий усталар сулоласи асосчиси (ўғли уста Акбар Азимов, набираси уста Саидмалик Азимов; эвараси Шуҳрат Азимов «Мусаввир» устахонасида ўйма безакли бадиий буюмлар тайёрловчи уста). Исломов иш фаолиятини миллий анъанавий услубда бинолар қуриш билан бошлаган. Бинонинг синч қурилишидан бошлаб, пардозлаб тугалланишигача бўлган иш жараёнини пух-та эгаллаган. Биноларни ганч ва ёғоч ўймакори безаклар (шарафа, устун, эшик ва б.) б-н безаган: Навоий театри биноси ва б. курилишларда ва уларни безатишда қатнашган; усталар (Уста Ширин Муродов ва б.)га ганч ўймакорлигида шарафалар тайёрлаш учун крлиплар тайёрлаган. Музейлар (Ўзбекистон санъат музейи, Санкт-Петер-бургдаги Эрмитаж ва б.) да Исломов тайёрлаб безаган бадиий буюмлар (устун, тама-кидон, курси, сандиқ ва б.) сақланади.