ИСМ

ИСМ, от — боланинг туғилганлиги қайд этилаётганда унга бериладиган ном. И. шахсларни оила, авлод, маҳалла, жамоа доирасида ажратишга имкон беради. Одатда, чақалоққа Исмни отаонаси, қариндош-уруғ, оиладаги кекса кишилар танлайдилар. Қандай Исм қўйилиши эстетик ва этик тамоииллар, Исм танловчиларнинг орзу-истаклари, тасаввур ва дунёкарашлари, миллий ху-сусият ва б. билан боғлангандир. Исм қўйишда диннинг таъсири, айниқса, кучли бўлди. Христианлик вужудга келиб, монотеистик динга айланганидан кейин Библияааги пайғамбарларнинг Исм лари жаҳондаги кўпгина халқларда оммавий Исмлар бўлиб қолди. Ислом динининг тарқалиши Марказий Осиё халқлари, хусусан, ўзбекларда бу дин тушунчалари билан боғлиқ Исм ларнинг кўпайишига олиб келди. Халқимиз Қуръони каримда тилга олинган Аллоҳнинг гўзал исмларини (қ. ал-Асмо алҳусно), Муҳаммад (сав)нинг номларини ўз фарзандларига қўйишни расм қилди. Хуллас, ҳар бир Исм муайян сабаб билан пайдо бўлиб, ўзининг тарихи, географик тарқалиши, ҳудуди ва маз-мунигаэга. Қадимқадимдан Исм қўйишнинг турли расм-русм, удумлари сақланиб қолган, чунки боланинг соғ бўлиши, яшаб кетиши, келгуси бахти унга қўйиладиган Исм билан боғлиқ бўлади, деб ҳисобланган. Кишига муваффақиятли танланган Исм унинг тақдири, ҳаётига катта таъсир кўрсатади, Исм одамнинг руҳиятини ўзида му-жассам қилади, киши ўз Исм ига ўхшай-ди, деб ишонишган. Мусулмон оилаларида болага Исм қўйиш билан боғлиқ алоҳида маросим ўтказиб келинади (қ. Ақика).

Исмга эътибор чақалоққа Исм танлашдан ва уни туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (метрика)га ёзишдан бошланади. Муаллифлик ҳуқуқиаа, оила ҳуқуқида меросхўрни белгилаш ва ш. к. даги бир қанча ҳуқуқий муносабатлар И. билан боғлангандир. Ўзбекистон Республикасининг OK боланинг Исм олиш ҳуқуқини белгилайди (69-модда). Бу ҳуқуқ боланинг шахсий ҳуқуқи доирасига киради. Амалдаги қонунларга биноан, болага Исм ота-онанинг кели-шувига биноан қўйилади, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари буни хисобга олишга маж-бур. Болага Исм қўйишда ота-она ўртасида келишув бўлмаса, мазкур низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан бола, шунингдек, унинг отаонаси манфаатларини эътиборга олиб ҳал этилади. Бола Исм ини ўзгартириш тартиби ОКда белгилаб берилган (70-мод-да). Унга кўра, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан, бола 16 ёшга тўлгунча бола манфаатларини эътиборга олиб, унинг Исм ини ўзгартиришга ҳакли. 10 ёшга тўлган боланинг Исм ини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

Тилшуносликда кишилар Исм ларини ўрганадиган алоҳида соҳа антропонимика деб аталади. Исмни тил факти сифатида ономастика ўрганади.

Ад.: Бегматов Э., Ўзбек исмлари маъноси, Т., 1998; Ғафуров О., Асмаулҳусна ёхуд табаррук исмлар, 1—2-қисм, Т., 1998.

Эрнст Бегматов.

Loading...