ИСМАТОВ

ИСМАТОВ Асад (1907, Андижон – 1953.6.9, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артиста (1948). 1924—35 й. лар Андижон театрида, 1936 й. дан «Ўзбекфильм»да актёр бўлиб ишлаган. Айни вақтда Муқимий ва Ҳамза номидаги театрларда ҳам роллар ўйнаган. Андижон театрида: Фердинанд («Макр ва Муҳаббат»), шаҳар қокими («Ревизор»), Калаф («Маликаи Турандот»); Муқимий театрида: Ҳожи («Нурхон»), Қоработир («Тоҳир ва Зуҳра»); Ҳамза театрида: Ҳусайн Бойқаро («Алишер Навоий») каби образлар яратди. Биринчи ўзбек овозли фильми «Қасам»да Исматов бош роль — Азимни ўйнаган. Кейинчалик экранда яратган Умар («Азамат»), Бобохон («Тоҳир ва Зухра»), Жаббор ота («Фарғона қизи»), Ҳусайн Бойқаро («Алишер Навоий»), Бобо Меҳнат («Пахта-ой») каби образлари ҳам ўзбек кино-сининг зарварақларидан ўрин олди. Айниқса, Ҳусайн Бойқаронинг фожи-авий қаёти ва тақдири, ички зиддиятларини томошабинга ниҳоятда чуқур ва таъсирчан етказа олган. Исматовнинг театр ва кинода намоён бўлган тенгсиз истеъдоди жўшқин эҳтирос, психологик теранлик, чуқур кечинма ва туй-ғулар ифодаси актёрнинг юксак маҳо-рати билан қўшилиб кетган.

Prev Article

ИСЛОҲОТ

Next Article

ИСМАТОВА