ИСМАТОВА

ИСМАТОВА Мавлуда (1943.7.5, Тошкент) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995), Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Тошкент пед. интининг филология ф-тини тугатган (1968). 1961 й. дан Тошкент вилоятидаги 26-мактаб (1987 й. дан Юнусобод туманидаги 273-мак-таб)да бошланғич синф ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари, 1983 й. дан директор. Исматова раҳбарлик қилган мактаб 1995 й. республикада «Йилнинг энг яхши мактаби» деб эълон қилинди. Мактабнинг янгилик сари ташаббускорлик фаоли-яти, илғор тажрибалари бевосита Исматова раҳбарлигида амалга оширилади ва у республика миқёсида кенг оммалаштирилади.