ИСМАТОВА Юлдуз Асадовна

ИСМАТОВА Юлдуз Асадовна (1944.31.10, Тошкент) — – раққоса, актриса, балетмейстер, реж. Ўзбекистонда хизмат кўр-сатган санъат арбоби (1995). А. Исматовнинг қизи. Тошкент хореография билим юрти (1965)ни ҳамда Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-ти актёрлик (1976), реж. лик (1984) ф-тини тугатган. 1963—88 й. лар Муқимий театрида ишлаган. 1997 й. дан М. Турғунбоева номидаги «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмасининг бош директори. Энг яхши рақслари: «Танавор», «Муножот», «Гулчи қиз» ва б. Ижро этган роллари: Қумри («Нурхон»), Малика («Оддий мўъжиза»), Чарлстон («Ҳижрон»), Зарифа («Хотинимнинг эри»), Офат («Қайнона») ва ҳ. к. Реж. сифатида «Дилафрўзга тўрт ошиқ», «Олтин даврим», «Юлдузлар жамоли» кабиларни саҳналаштирган.

1988 й. «Ўзтелерадиокомпания» қошида «Танавор» рақс-ансамбли (1997 й. дан рақс-театри)ни ташкил этди. «Севги нидоси» (А. Навоийнинг «Сабъаи сайёр» асари асосида), «Нодира», «Улугбек буржи», «Қўқон аёли» (анъанавий мусиқа ва рақслар асосида), «Севги васфи» («Танавор» жанридаги рақслар йиғиндиси), «Мозийдан нур», «Темурий маликалари», «Увайсий» каби рақс-театрларини саҳналаштирди (либретто муаллифи ҳам ўзи). «Шарқ тароналари», Франция — Париж—Юнеско қароргоҳида «Амир Те-мур» театрлашган концерт дастури ва б. нинг бош балетмейстери. Лирик жўшқинлик, доимий изланувчанлик, мозийга зийраклик билан мурожаат этиш, мумтоз асарларга катта қизиқиш ва мехр б-н ёндашиш Исматова ижодига хос. «Дўстлик» ордени билан тақдирланган (1998).

Loading...