ИСМОИЛИЯ

ИСМОИЛИЯ — Мисрнинг шим. шар-қидаги шаҳар, Исмоилия канали Тимсоҳ кўлига қуйилган жойда (бу кул орқали Сувайш канали ўтган). Исмоилия муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 254, 5 минг киши (1996). Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги канал ишларида банд. Озиқ-овқат, кимё, машинасозлик саноати, электротехника, радиотехника корхоналари бор. И. яқинидан қурилиш материаллари қазиб олинади. Шаҳар Сувайш канали қазилиши (1859—69) даврида барпо этилган.

Loading...