ИСМОИЛИЙЛАР

ИСМОИЛИЙЛАР — 8-а. ўрталарида араб халифалигида шиалик йўналишида шаклланиб, 10—11-а. ларда Яқин ва Ўрта Шарқда кенг тарқалган диний оқим тарафдорлари. Исмоилийлар оқимининг шаклланиши араб халифалигида зиддиятларнинг ва халқ қўзғолонларининг кучайиши билан боғлиқ. Шиаликнинг баъзи тарафдорлари халифалик тахтини эгаллаган аббосишшр билан маълум даражада келишиб иш тутганлари туфайли аббосийларга қарши курашни давом эттириш ниятида бўлган бир гуруҳ шиалар имом Жаъфар ас-Содиқнинг катта ўғли Исмоил (оқимнинг номи шундан) атрофига жипслашдилар. Имом Жаъфар Исмоилни ворисликдан маҳрум этиб, кичик ўғли Мусо алкозимни ворис қилиб тайинлади. Бундан норози бўлган Исмоил тарафдорлари унинг вафотидан (762 й.) кейин, ўғли Муҳаммад ибн Исмоилни имом деб танидилар.

9-а охирларига келиб, исмоилийлик мустақил диний фирқа сифатида ташкил топди. Улар махфий уюшма ёки ташкилотлар туздилар. Бу ташкилотлар муайян гуруҳларнинг манфаатини ифода этар эди. Шу даврда юнон фалсафа-си, неоплатонизм, неопифагорсизм, христиан гностицизми ва б. оқимлар таъсири остида Исмоилийларнинг мураккаб динийфалсафий тизими шаклланди. Уларнинг таълимоти аввало иккига: зоҳирий (ташқи) — очиқ ва ботиний (ички) — махфий таълимотларга бўлинади. Зоҳирий таълимот шиаларнинг умумий таълимотидан кам фарқ қилади, бу таълимот фирқанинг махфий таълимотидан бехабар бўлган оддий оммага мўлжалланган. Биринчи бор ботиний таълимотни мовароуннаҳрлик аннасафий (942 й. в. э.) асослаб берди. Унга кўра, мутлақ худо ўзидан қуйи бўлган 7 та поғонани ажратади (эманация), яъни: мутлақ худо, оламий акл, оламий жон, бирламчи материя, фазо, вақт ва комил инсон (яъни пай-ғамбар). Камолотга эришган инсон (ал-инсон алкомил), И. таълимоти бўйича, ўзида «оламий ақл»ни акс эттирган нотиқ (гапирувчи) бўлиб, у пайғ-амбар мақомида бўлади ва ваҳийни инсонларга етказиб беради, ўзида «оламий жон»ни акс эттирган сомит (жим турувчи) эса оятлардаги ботиний маз-мунни тушунтириб беради. Исмоилийлар тасаввурида инсоният тарихи Одаматодан Қоимгача бўлган «буюк давр»дир. У 7 «фитра»дан иборатки, уларнинг ҳар бирига муайян нотиқ (пайғамбар) тўғри келади: Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад. Ҳар бир пай-ғамбар даврининг еттинчи имоми ке-йинги пайғамбар (нотиқ)га айланади. Демак, Исмоилнинг ўғли Муҳаммад — еттинчи имом, Қоим қиёфасида еттинчи пайғамбар бўлиб келиши ва «қиёмат Қоим»гача ҳукм суриши керак.

Ўрта асрда Исмоилийлар орасидан низорийлар (ҳашшошийлар), мустаълийлар, друзлар, қарматлар ажралиб чиқди. Исмоилийлар таълимоти, хусусан, қарматлар мафкураси ислом динининг ўта сўл маслаги бўлган. Ўрта аср тафаккурининг йирик намояндалари Рудакий, Ибн Сино, Абу-л-Аъло ал-Маъаррий ва б. га қарматлар мафкураси таъсир кўрсатган. Машҳур шоир ва мутафаккир Носир Хисрав эса Исмоилийларнинг йирик намояндаларидан бири бўлган. Ҳоз. даврда низорийлар Сурия, Эрон, Афғонистон шим. да, Тоғли Бадахшонда, мустаълийлар Яман, Ҳиндистон, Покистон, Мисрда, друзлар Сурия ва Ливанда сақланиб қолган.

Loading...