ИСМОИЛЛИ — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар (1967 й. дан). Катта Кавказнинг жан. ён бағри этакларида жойлашган. Мюсюсли т. й. станцияси (Тбилиси — Боку йўналиши)дан 47 км. Аҳолиси 12,3 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари, асфальт з-ди бор.