ИСМОИЛОВ Абдураҳим Исроилович (1942.24.7, Тошкент) — кинооператор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1982). Тошкент театр варассомлик санъати ин-тини тугатган (1982). Дастлаб Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар студиясида, 1970 й. дан «Ўзбекфильм» киностудиясида кинооператор. Энг яхши бадиий ва ҳужжатли фильмлари: «Чегара шу ерда тугайди» (3 қисмли), «Ўзганинг бахти», «Келин кузатиш», «Кўзларим йўлингда», «Бешинчи рақамли лагер» (5 қисмли, Туркия билан ҳамкорликда), «Эҳтирос қурбонлари», «Кичкина табиб» ва б. 1983 й. дан Тошкент санъат интида педагог, кафедра мудири, доцент. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат муко-фоти лауреати (1979).