ИСМОИЛОВ Содиқжон 1942.29.4, Қўрғонтепа тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1999). Андижон пед. ин-тининг физика ф-тини тугатган (1964). 1964—67 й. ларда Қўрғонтепа туманидаги 15-мактабда, 1967 й. дан 3-мактабда физика ўқитувчиси. Исмоилов физика фанидан лаб. машғулотлари ўтказиш учун тўла шартшароит ярата олган. 7-синф лаб. машғулотлари учун ўқувчилар кучи билан энг оддий асбоблар ясашга эришган.