ИСНОД

ИСНОД — 1) уятга ёки таънага крлдирадиган, номига доғ туширадиган иш, номус;

2) исломда ҳар бир ҳадиснинг таркибий қисми. Ҳадиснинг бошланишида уни биринчи бўлиб айтган ва эшитган кишидан бошлаб, ҳадисларни тўпловчига қадар барча шахсларнинг исмлари бирмабир кўрсатиб чиқилади ва бу ҳадиснинг асоси, далили қисобланади. Ҳадиснинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини уламолар шу исмларни таққослаш йўли билан текширганлар. Ҳадисни нақл қилувчи кишиларнинг яшаган йиллари ва ижобий сифатлари шартга тўғри келса, Иснод тўғри, демак, ҳадис ҳам тўғри деб ҳисоблантан (яна қ. Ҳадислар).

Loading...