Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ИСОМОВА Евгения Ивановна

ИСОМОВА Евгения Ивановна (1948.28.1, Игнатово ш., Мордовия Республикаси) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Козон пед. ин-тини тугатган (1970). 1970—80 й. ларда Татаристон Республикаси мактабларида ишлаган. 1980 й. дан Тошкентдаги 1-пед. билим юртида директор ўринбосари, 1987 й. дан Чилонзор туманидаги 103-мактаб директори. Исомова мактабда таълим-тарбия ишларини юксак даражага кўтарди. Унинг ўқувчилари турли йилларда Республика олимпиадаларида информатика, рус тили ва адабиёти, ўзбек тили ва адабиёти фанлари бўйича 1-уринни эгаллашган.