ИСПАНИЯ

ИСПАНИЯ (Espana), Испания Қироллиги (Reino de Espana) — Европанинг жан. ғарбида, Пиреней я. о. да жойлашган давлат. Ўрта денгиздаги Балеар (шу жумладан Питиус), Атлантика океанидаги Канар о. лари, Африканинг шим. қирғоғидаги Сеута ва Мелилья ш. лари ва унга ёндош Велес-де-ла-Гомера, Алусемас, Чафаринас о. лари ҳам Испанияга қарайди. Майд. 504,75 минг км2. Аҳолиси 40,037 млн. киши (2001). Маъмурий жиҳатдан ўз ҳукумати ва парламентига эга бўлган 17 мухтор регионга, улар, ўз навбатида, 50 вилоят (provincia)ra бўлинади. Пойтахти — Мадрид ш.

Давлат тузуми. Испания — парламентли монархия. Амалдаги конституцияси 1978 й. 6 дек. даги миллий референдумда маъқулланган, ўша йили 29 дек. дан кучга кирган; 1992 й. да унга тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғиқирол (1975 й. 22 нояб. дан Хуан Карлос 1), унинг ҳуқуқи конституция бўйича чекланган. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Бош кортеслар (парламент) амалга оширади. Кортеслар икки палата — депутатлар конгресси ва сенатдан иборат. Ижрочи ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади. Ҳукумат раисини қирол сиёсий партиялар ва пар-ламентнинг иккала палатаси раислари билан маслаҳатлашиб тайинлайди.

Табиати. Испания субтропик минтақада. Қирғоқ чизиғининг узунлиги ороллар б-н бирга 5 минг км дан кўпроқ. Испания ҳудудининг аксар қисми плато, ўртача баландликдаги тизмалар, ясситоғликлар ва пасттекисликлардан иборат. Платоларнинг баландлиги шим.-ғарбда 800 — 1000 м, жан. шарқда 500—600 м. Улар ўртасида жан.-ғарбдан шим. шарққа йўналган Марказий Кордильера тоғ тизмалари бор. И. нинг шим.-ғарбида Галисия массиви ва Леон тоғлари, Бискай қўлтиғи соҳилида Кантабрия тоғлари бор. Улар шарқда Пиреней тоғларига уланиб кетади. Жан. ва жан. шарқида Андалусия тоғлари, жан.ғар-бида Андалусия пасттекислиги бор. Сьерра-Невада тизмасидаги Муласен тоғи (3478 м) Испания даги энг баланд тоғдир. Испанияда уран, мис, симоб, қўрғошин, темир, вольфрам, қалай, олтин, ку-муш, маргимуш, марганец конлари бор. Тошкўмир, калий тузи, каолин, апатит ҳам қазиб олинади.

Иқлими шим. ва шим.-ғарбида мўътадил океан иқлими, қиш юмшоқ, ёз илиқ. Йиллик ўртача ёғин 1000—2000 мм. Соҳилда янв. нинг ўртача т-раси 7 — 9°, июлники 18—20°. Мамлакатнинг қолган қисмида Ўрта денгизга хос субтропик иқлим, ёз қуруқ, иссиқ, қиш юмшоқ, серёгин. Янв. нинг ўртача т-раси Месета платосида 4—5°, жан. да 12—13°, июлники 23—29°. И. нинг маркази, шарқи ва жан. шарқида ёғин кам (300—500 мм).

Дарёлари, асосан, ёмғирдан тўйинади, ёзда жуда саёзланиб қолади. Фақат шим. ва шим. ғарбидаги дарёлар йил бўйи серсув. Йирик дарёлари: Тахо, Эбро, Гвадалквивир, Дуэро, Гвадиана ва б. Улардан энергия олишда ва суғоришда фойдаланилади. Испаниянинг шим. ва шим.-ғарбидаги тоғ-ўрмон қўнғир тупроқларда қора қайин, дуб, каштан ўрмонлари, тог ён бағирларидаги тоғ подзол тупроқларида қарағай ўрмонлари бор. Пиреней тоғларида 2000 м дан баландда ўтлоқ минтақалари жойлашган. Испаниянинг қолган қисмида доим яшил дублар, қарағай, сарв, каштан, заранг, липа ва б. усади. Испаниянинг энг чекка жан. да пальмазорлар учрайди. Ҳайвонлардан тулки, сувсар, қўнғир айиқ, бўрсиқ, тог эчкиси, серна, виверра, қуён, типратикан бор. Гибралтар атрофида макака маймун (Европада фақат шу ерда) учрайди. Қушларнинг 400 га яқин тури бор. Судралиб юрувчилар кўп. Тунец, сардина, треска баликлари ва денгиз жониворлари овланади. Ноёб ҳайвонлар ва табиий ландшафтни сақлаш мақсадида бир неча миллий боғ ва қўриқхоналар ташкил этилган. Миллий боғлари: Айгуэстортес-и-Лаго-СанМаурисио, Ковадонза, Ордеса ва б.

Аҳолисининг 3/4 қисми испанлар, қолганлари — каталонлар, галисийлар, басклар ва б. Расмий тилиспан тили. Кўпчилик диндорлар — католиклар. Аҳолининг 78,4% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Мадрид, Барселона, Валенсия, Севилья, Сарагоса, Бильбао, Малага.

Тарихи. Испания ҳудудида одам қуйи палеолит давридан яшайди. Леридадан Кадисгача бўлган ҳудудларда мезолитга оид қоятош суратлари кўп топилган. Мил. ав. 7-а. дан Испаниянинг жан. ва шарқий соҳил бўйлари финикияликлар ва юнонлар томонидан ўзлаштира бошланган. Мил. ав. 700—500 й. ларда Ўрта денгиз соҳилида иберлар маданияти пайдо бўлди. Мил. ав. 5—3-а. ларда Пиреней я. о. оркали келган кельпыарнмт иберлар билан қўшилиб кетиши натижасида келыпиберлар шаклланган. Мил. ав. 3-а. охирларида Испания ҳудудининг кўп қисми Карфаген қўл остига ўтди. Мил. ав. 2-а. бошига келиб римликлар карфагенликларни сиқиб чиқарди. Мил. ав. 197 й. да Рим И. ҳудудини 2 вилоят (Яқин Испания ва Олис Испания)га бўлиб юборди. Мил. 409 й. И. га аланлар, свев ва вандаллар, 418 й. дан вестготлар кириб кела бошлади. 711—718 й. ларда Пиреней я. о. нинг деярли ҳаммасини араблар босиб олиб, 756 й. мустақил давлат — Кордова амирлигини, 929 й. да эса Кордова халифалигини тузди. Кордовада суғориладиган деҳқончилик пайдо бўлди, ҳунармандчилик, савдосотиқ, фан ва маданият юксалди. 1031 й. халифалик бир неча амирликка бўлинди. 8-а. дан бошлаб маврлар кўл остида бўлган ерларни испанлар кай-тариб ола бошладилар (Реконкиста дав-ри). Реконкиста даврида Кастилия ва Арагон қиролликлари вужудга келди (11-а). 12-а. да дворянлар, руҳонийлар, шаҳарликлар ва юқори табақа деҳқонлардан иборат кортеслар пайдо бўлди. Улар қирол ҳокимиятини чеклаб турдилар.

1479 й. Арагон билан Кастилия ўртасида тузилган сулола иттифоқи (арагонлик Фердинанд билан кастилиялик Иза-белланинг 1469 й. ги никоҳи) натижасида Испания ягона давлатга айланди. 1480 й. абсолютизм қуроли ҳисобланган инквизиция жорий қилиниб, мавр ва яҳудийлар (асосан, деҳқонлар-, ҳунармандлар, савдогарлар) мамлакатдан қувилди. 1504 й. И. га Неаполь қироллиги (Жан. Италия) ва Сицилия қўшиб олинди. Испания 1494— 1559 й. ларда Италияга қарши урушларда Шим. ва Ўрта Италиянинг қатор ерларини босиб олди. Карл I нинг тахтга ўтириши (1516) билан Испанияда Габсбурглар сулоласи ҳукм сура бошлади. Шу йили Испанияга Нидерландия қўшиб олинди.

16-а. нинг 1-ярмида И. Марказий ва Жан. Американинг куп қисмини, Филипп II даврида Филиппин о. лари (1563—73) ни босиб олди ва Португалия (1581)ни ўзига қўшди. Испания қироли Карл I Габсбург «Муқаддас Рим им-перияси»нинг қироли бўлгач, Карл V номини олди. Бу пайтда И. Европанинг сиёсий реакция марказига айланди. Испанияга қарам бўлган Нидерландияда 1566 й. инқилоби бошланди. 1581 й. Бирлашган вилоятлар республикасининг ташкил қилиниши билан Шим. Нидерландия Испаниядан ажралиб чикди. Испания 16 — 17-а. ларда Англия билан урушиб, денгиздаги ма-вқеидан маҳрум бўлди («Енгилмас армада» — испан флотининг 1588 й. даги ҳалокати бунга йўл очди). Ўттиз йиллик уруш (1618—48), Франция ҳамда Англия б-н бўлган урушлар натижасида тузилган Вестфалия (1648), Пиреней (1659), Ахен (1668) ва Нимвеген (1678) сулхларига биноан, И. Европада гегемонлик қилиш ҳуқуқидан маҳ-рум бўлди. Габсбургларнинг сўнгги вакили Карл II вафоти (1700) ва испан тахтининг Бурбонларга ўтиши муносабати билан испан мероси учун Европада уруш (1701 — 14) бошланди. Натижада И. Италия, Жан. Нидерландия ва Гибралтардаги ерларидан ажралди. Карл III даври (1759—88)да маърифатли абсолютизм руҳидаги ислоҳот ўтказилди.

1808 й. Франция Испанияни босиб олишга киришди. Испан халқининг босқинчиларга қарши миллий ҳаракати биринчи испан инқилоби билан қўшилиб кет-ди (1808—14). Испанияда бошланган миллий озодлик урушлари Америкадаги испан мустамлакаларида озодлик ҳаракатининг (1810—26) авж олишига туртки бўлди. Натижада бир қанча мустамла-калар мустақилликка эришди. Наполеон I енгилгач, Бурбонлар тахтни қай-та эгаллаб, абсолютизмни тиклади. 1820 й. қўзғолон кўтарилиб, у инқилобга айланди. Инқилоб 1823 й. Муқаддас иттифоқ томонидан бостирилди.

1834—43 й. ларда ишчилар қаракати авж олди ва утопик социализм гоялари тарқала бошлади. 1868 й. бошланган инқилоб натижасида республика ўрнатилди (1873). Республика тарафдорлари ўртасида ҳамжиҳатлик йўқлиги оқибатида демократик кучлар мағлубиятга учраб, Бурбонлар сулоласи қайта тикланди (1874). И.-Америка уруши (1898)да Испания мағлубиятга учраб, Куба, Пуэрторико, Гуам ва Филиппиндан маҳрум бўлди, испан монархияси за-ифлашди. Республика тарафдорлари фаоллашди ва ишчилар ҳаракати авж олди.

l-жаҳон уруши йилларида Испания бета-раф турди. 1921 й. испан қўшинлари Марокашда мағлу-биятга учрагач, монархия инқирози янада кучайди. Чўчиб қолган реакция 1923 й. сент. да ҳарбий тўнтариш қилиб, генерал М. Примо де Ривера ҳарбий ҳокимиятини ўрнатди.

1931 й. 14 сент. да бошланган инқилоб натижасида республика эълон килинди. 1936—39 й. лардаги миллий-инқилобий урушда демократик кучлар мағлубиятга учраб, республика агдарилгач, генерал Ф. Франконинг фашист диктатураси (1939—75) ўрнатилди. Республика даври қонунлари бекор қилинди, фашистларнинг Испания фалангаси деб аталган партиясидан ташкари барча сиёсий партиялар таркатиб юборилди, инқилобчилар қатағонга учради, синфий касаба уюшмалари тугатилди. Ярим миллионга якин испанлар чет элга қочди.

2-жаҳон урушида Испания бетарафлик эълон қилган бўлса ҳам, Германия ва Италияга ёрдам берди, фронтга «зан-гори дивизияси»ни юборди. 1959 й. да Франко диктатурасига қарши тинч йўл билан курашиш учун Миллий антифашист фронти тузила бошлади. Фашиз-мга қарши кучлар бирлашди. 1962 й. да Мюнхен (ГФР)да испанлар умумдемок-ратик конференцияси ўтказилди, 26 вилоятда умумий иш ташлашлар бўлди, «вертикал синдикатлар»га қарамақарши ишчи комиссиялари (касаба уюшмалари) тузилди. 1962—63 й. лардаги ижтимоий танглик диктатурами жузъий «эркинликлар бериш» сиё’сатига ўтишга мажбур қилди, аммо у мухолифат кучларини бартараф этолмади. 1971 й. мухолифат кучлари биргаликда ҳаракат қилиш ҳақида битим имзоладилар. 1975 й. да Ф. Франко вафотидан сўнг қирол Хуан Карлос I давлат бошлиғи бўлди. 1976 й. дан кўпчилик сиёсий партия ва касаба уюшмалри ошкора фаолият кўрсата бошлади. 1977 й. И. да 1936 й. дан кейинги биринчи парламент сайлови бўлди. Унда 100 та партия ва 18 та коалиция қатнашди.

Испания 1956 й. да Шим. Марокаш, 1968 й. да Экваториал Гвинея, 1976 й. да Ғарбий Саҳрои Кабир каби мустамлакаларидан маҳрум бўлди. 1982, 1986, 1989 ва 1993 й. лардаги парламент сайловларида со-циалистик ишчи партияси ғалаба қозонди. 1996 ва 2000 й. ги сайловда эса Халқ партияси нисбий кўпчилик овоз олиб, ҳукуматни тузиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Испания — 1955 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 12 окт. — Испан Миллати Куни (1492). ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1992 й. 17 мартда ўрнатган.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Испанияда 500 дан кўпроқ сиёсий партия ва жамоат ташкилоти рўйхатга олинган. Асосий партиялари: Халқ партияси (1989 й. янв. гача Халқ уюшмаси), 1976 й. да тузилган; И. социалистик ишчи партияси, 1879 й. да тузилган; И. коммунистик партияси, 1920 й. да тузилган; Баскларнинг миллатпарвар партияси, 1993 й. да тузилган; Каталония демократик конвергенцияси, 1974 й. да асос солинган; Валенсия иттифоқи. Касаба уюшма бирлашмалари: Мехнат-кашлар умумий иттифоқи, 1888 й. да тузилган; Ишчилар касаба уюшма бирлашмаси, 1960 й. да асос солинган; Ишчи комиссиялари, 1956 й. да тузилган.

Хўжалиги. Испания индустриал-аграр мамлакат. Саноат и. ч. қажми жиҳатидан Ғарбий Европада 5-ўринда, ривожланган мамлакатлар ўртасида 8-ўринда туради. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 23%, қ. х. улуши 3,5%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши эса 60 % дан ортади. Баъзи субтропик ва богдорчилик маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишда дунёда олдинги ўринларда туради.

Саноатида оғир саноат етакчи ўринда туради. Машинасозлик, автомобиль ва кемасозлик, станоксозлик, электротехника, кимё саноати ғоят ривожланган. Саноатнинг энг қад. тармоғи — тўқимачилик ҳам равнақ топган. Электрон саноати тез суръатлар билан тараний этмоқда. Aммо кончилик ва металлургия тармоқларидаги и. ч. қисқ-ариб бормоқда. 100 турдаги фойдали қазилмалардан 16 таси қайта ишланади. Пирит, симоб, темир, қўрғошин-рух, уран рудалари ва тошкўмир қазиб олинади. Қазиб олинадиган нефть И. эхтиёжининг 10% ни крндиради. Асосий кемасозлик корхоналари Бильбао, Картахена, Барселонада, автоз-длар Мадрид, Барселона, Вальядолид, Виго ш. да, кора металлургия корхоналари Бискайя, Сантандер, Астурия, Валенсия вилоятларида, рангли металлургия Кордова, Хаэн, Мурсия, Овьедо, Сантандер, Гипускоа, Бискайя вилоятларида, четдан келтирилган нефтни қайта ишловчи корхоналар Лакорунья, СантаКрус-де-Тенерифе, Эскомбре-рас ва б. порт шаҳарларида, виночилик саноати Каталония, Арагон, Андалусия ва Янги Кастилия вилоятларида жойлашган. Йилига 155,7 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Электр энергия, асосан, ГЭС ларда ҳосил қилинади. 3 та АЭС мавжуд. Ёқилғи тақчиллиги муқобил энергия манбаларини излашни тақозо қилади. Қуёш ва геотермал стялардан кенг микёсда фойдаланилади. Асосий саноат марказлари — Барселона, Мадрид, Бильбао, Овьедо.

Қишлоқ хўжалиги. Асосий тармоқ деҳқончилик, қ. х. маҳсулоти қийматининг ярмига яқини унинг улушига тўғри келади. Мамлакат майдонининг 71% да деҳқончилик қилинади. Испанияда вино (дунёда 3-ўрин) тайёрланади, цитрус мевалар (апельсин ҳосили бўйича Европада 1-ўрин, йилига 3 млн. тонна), буғдой (экин майдонининг 20%), шоли (дунёда энг юқори ҳосилдорлик: га дан 60—70 центнер), бодом, тамаки, пахта, қанд лавлаги, сабзавот (экин майдонининг 69%), кунгабокар етиштирилади. Олий нав зайтун ёғи и. ч. да дунёда l-ўринда туради (йилига 400 минг т дан зиёд). Чорвачилик яхши ривожланган: қорамол, чўчқа, эчки, қўй боқилади. Балиқ ва денгиз жони-ворлари овлаш қамда қайта ишлашда дунёдаги ўнликка киради.

Испанияда т. й. ларнинг умумий уз. — 14378 км, автомобиль йўллари уз. — 324 минг км. Асосий денгиз портлари: Картахена, Барселона, Бильбао, Санта-Крусде-Тенерифе. Мадрид ва Барселона ш. ларидаги аэропортлар мамлакатдаги энг йирик аэропортлардир. Испания четга машинасозлик (кема ва автомобиллар), қ. х. ва озиқ-овқат саноати махсулотлари (цитрус мевалар, мева-сабзавот консервалари, вино, зайтун ёғи) чиқаради. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: Европа Иттифоқи мамлакатлари (импорт — 56%, экспорт — 66%), АҚШ (импорт — 8% ва экспорт 9,2%), Яқин Шарқ мамлакатлари (8,6% ва 8,1%), Лотин Америкаси мамлакатлари (6,1% ва 4,2%). Чет эл сайёҳдиги — муқим даромад манбаи. Ҳар йили Испанияга 52 млн. сайёҳ келиб кетади, бу соҳа 20 млрд. долларгача даромад беради (АҚШ дан кейин 2-ўрин). Сайёҳларга 6 млн. киши хизмат қилади. Пул бирлигипесета.

Тиббий хизмати. Давлат даволаш муассасалари билан бир каторда хусусий шифохоналар ҳам бор. Кўпгина шифокорлар хусусий қабулхоналар очишган. Олий ўқув юртларининг 19 ф-ти ши-фокорлар тайёрлайди. Мамлакатда, айниқса, унинг денгиз соҳилларида курортлар куп. Уларнинг энг муҳимлари Сан-Себастьян, Валенсия, Барселонада.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун 8 й. лик мажбурий таълим жорий этилган. 4 й. лик бошлангич, 7 й. лик ўрта мактаблар бор. Кучайтирилган тоифадаги ҳунар-техника ва тижорат мактаблари ишлайди. Бошланрич мактаб ўқитувчилари 3 й. лик пед. билим юртларида, ўрта мактаб ўқитувчилари ун-тларда тайёрланади. Мамлакатда 35 давлат ун-ти, 4 католик ун-т, 3 та политехника ин-ти бор. Энг йириклари: Саламанка (1218), Барселона (1430), Севилья (1502), Мадрид (1508) ун-тлари, Сиртқи таълим унти (1972), Бильбао унти (1968), Ва-ленсиядаги Политехника ун-ти, Сантьяго-декомпостела ш. даги ун-т. Мамлакатдаги и. т. ишларини 1939 й. да тузилган Илмий тадқиқотлар Олий кенгаши уюштиради ва мувофиқлаштиради. Академиялари: Мадриддаги Испан қироллик академияси (1713), Ҳуқуқшунослик ва қонунчилик роллик академияси (1730), Кироллик миллий тиббиёт академияси (1732), Бар-селонадаги Фан ва санъат қироллик академияси (1764), Мадриддаги Ахло-қий ва сиёсий фанлар кироллик академияси (1857). Бир қатор илмий тадқиқот ин-тлари мавжуд. Испанияда 57 йирик кутубхона, жумладан, Мадриддаги Миллий кутубхона (1712) ва ун-т ку-тубхонаси, Барселонадаги Каталония кутубхонаси бор. Испанияда 90 музей бўлиб, йириклари Мадриддаги Прадо музейи (1819), Миллий археология музейи (1867), Барселона, Кордова, Валенсия ва Севильядаги бадиий музейлардир.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Испанияда 120 га яқин газ. ва 900 жур. нашр этилади. Энг йириклари: «Пайс» («Мамлакат», кундалик газ., 1976 й. дан), «Вангуардиа» («Илгор», кундалик газ., 1981 й. дан), «Диарио-16» («Газета-16», кундалик газ., 1976 й. дан), «Леванте» («Шарқ», кундалик газ., 1939 й. дан), «Камбио-16» (ҳафталик жур., 1972 й. дан), «Дестино» («Так,дир», ҳафталикжур., 1942 й. дан). Испания ах-борот агентлиги — ЭФЭ 1939 й. 3 нояб. да ташкил этилган. Испанияда радиоэшиттириш 1919 й. дан, телекўрсатувлар 1956 й. дан олиб борилади. Испания радиоси ва те-лекўрсатуви ҳукумат ҳамда сиёсий партиялар вакилларидан иборат кенгаш томонидан бошқарилади, радиоэшиттириш ва телекўрсатувларни назорат қилади. Испания миллий радиоси ва Испания телекўрсатуви давлат маҳкамаси мавжуд.

Адабиёти испан, баск, каталон тилларида ва португал тилининг галисий шевасида.

Испан адабиёти ўрта асрларда халқ ижоди, юнон, Рим ва араб мада-ниятларининг таъсирида шаклланган. Халқ бахшилари (хучлар)нинг оғзаки ижодиёти испан адабиётининг дебочаси бўлган. Унинг дастлабки йирик на-мунаси — «Сид ҳақида достон» (12-а.). Унда босқинчиларга қарши кураш қаҳрамони Родриго де Бикар (9-а.) жасорати мадҳ этилган. Бу даврда ло-тин, испан тилларидаги диний адабиёт алоҳида ўрин олади. 14-а. испан адабиётида «Аполония ҳақида китоб» (12 — 13-а. лар), «Александр ҳақида китоб» (13-а. охири), «Рицарь Сифар» (13-а.) романлари кўзга ташланади. X. Ману-элнинг «Граф Луканор» (1328 — 35) китобидаги инсонпарварлик оҳанглари испан адабиётида сезиларли вокеа бўлди. X. Руис ўрта асрлар адабиётининг сўнгги истеъдодли шоири ва Уйғониш даврининг даракчисидир. Унинг «Саодатли муҳаббат мадҳи» китобидаги реализм руҳи испан адабиёти кейинги тараққиётига зўр таъсир қилди. Бу давр адабиёти итальян ва француз Уйгониш даври таъсирида шаклланди, адабиётнинг деярли барча асосий жанрлари ривожланди. Лопе де Вега халқчил дра-малари билан шухрат қозонди. С. М. де Сервантеснинг «Дон Кихот» асари ва умуман унинг ижоди И. Уйғониш даврининг гултожи бўлди.

16-а. да бошланган иқтисодий, сиёсий инқироз адабиётга ҳам таъсир этди.

Француз классицизмига таклидий асарлар яратилди. 18-а. да Европанинг бошқа мамлакатлари каби Испанияда ҳам маърифатпарварлик ҳаракати авж олди (Б. Флейхоо, Г. М. де Ховельянос ва б.).

Наполеон истилосига қарши кураш инқилобий романтизм оқимининг ривож топишига, шоир X. де Эспронседа ижодининг шаклланишига олиб келди. У шеър ва достонларида буржуа тузумини ҳар тарафлама танқид қилди. Ре-акцион романтиклар (X. Соррилья-и-Мораль) монархия ва феодал тузумини кўкларга кўтаришга уриндилар. Испан танқидий реализми 19-а. ўрталарида шаклланди. Унинг йирик вакили — Б. Перес Гальдос (1843—1920)нинг тарихий романлар туркуми («Миллий эпи-зодлар») ватанпарварлик руҳи билан суғорилган. Натурализмнинг назариётчиси ва йирик вакили Э. Пардо Басан (1852—1921) биринчи бўлиб «Халқ қизи» романида ишчилар ҳаётини тасвирлади.

20-а. И. тарихи ва испан маданияти тарихидаги энг драматик ва сермаҳсул даврдир. Бу даврдаги сўз санъатининг равнақи прозаик ва драматурглар Хосе Эчегарай-и-Эйсагирре, Мигель де Унамуно, Рамон Мария дель Вальс-Инклан, Пио Барохии-Неса, Хасинто Бенавентеи-Мартинес, шоирлар Анто-нио Мачадо, Хуан Рамон Хименес, Федерико Гарсиа Лорка номлари билан боғлиқ. 30-й. ларда инқилобий адабиёт яратилди. С. М. Арконада, X. Ардериус ва б. адиблар ишчилар манфаатини ҳимоя қилиб, реакцияни фош этувчи асарлар яратдилар. Бу даврда шоирлар кўпроқ романс жанрида ижод этдилар.

Мамлакатда фашист режими ўрнатилгач, испан адабиёти тушкунликка учради, кўп адиблар чет элга кетиб крлдилар. Камилло Хосе Селанинг романлари ўша даврнинг нисбатан яхши асарларидир. Унинг биринчи «Паску-ал Дуартенинг оиласи» (1942) романи 40—50-й. лардаги испан адабиёти учун характерли бўлган тремендизм (исп. tremendo — даҳшатли) оқимини бошлаб берди. Тремендист-ёзувчилар инсоннинг ду-нёда чинакам ёлгизлигини, ўлим, зўравонлик инсон ҳаётининг муқаррар бир қисми эканини назарда тутдилар. Йирик замонавий испан прозаиги Мигель Делибес ҳам ижодининг бошланғич даврида шу оқим таъсирида бўлган. Кейинги йиллардаД. Медио, А. Матуте ҳаётни ҳаққоний тасвирлаш б-н бирга инсон руҳиятининг нозик жиҳатларини очиб бердилар. В. Алейксандре ўзининг фалсафий лирикасида инсонпарварлик ғояларини қарор топтиришга интилади.

Баск адабиёти нинг дастлабки намунаси Б. Дечепаре ёзган «Баск тилининг ибтидоси» (1545) номли диний ва ишқий шеърлар тўпламидир. 17-а. да диний (П. Де Ашулар ва б.), 18-а. да маърифатчилик ғоялари (М. де Ларраменди ва б.) илгари сурилди. 19-а. нинг ўрталаридан романтизм етакчи оқимга айланди. Айни вақтда реалистик асарлар ҳам пайдо бўлди (Д. Агирренинг «Денгиз сувлари», «Қирққулоқ» романлари). Ҳокимиятга фашистларнинг келиши (1939) баск миллий маданияти ривожига жиддий тўсиқ бўлди. Н. де Ормаэчеанинг ватанпарварлик рухидаги «Баск» достони, X. Эчайде ва X. А. Ирасустанинг реалистик романлари диққатга сазовор.

Каталон адабиёти Каталония ва Валенсияда, Балеар о. ларида каталон тилида ва унинг шеваларида 9 — 13-а. ларда оғзаки халқ шеърияти шаклида, 12-а. охиридан эса ёзма диний адабиёт тарзида ривожланди. Жауме I, Б. Десклот ва Р. Мунтанер проза жанрида ижод қилдилар. Раймунд Луллийнинг «Бланкерн ҳақида китоб» асари каталон тилидаги биринчи роман эди. А. де Виланов, Ф. Эшименис каби ёзувчилар дидактик асарлар яратдилар. 15-а. бошидан каталон адабиётида Уйгониш даври гоялари акс этди. А. Фебрер, Ш. Фогассот, Ж. де Сант-Жоржи Италия поэзияси таъсирида асарлар яратдилар. Шоир А. Марк (1397—1459) каталон адабий тилининг отаси ҳисобланади. 16—19-а. лардаги ёзувчилар орасида Ж. Ройс, Ж. Газуль, А. Турмеда, А. Пинеда, Ф. Гарсиа, А. Блаклар бор. 20-а. да шоирлардан С. Эсприу, Ж. Сарсаденес, Ж. Серда, ёзувчилардан Ж. Эс-пинас, Б. Порсель, Э. Торреслар машҳур.

Галисий адабиёти Пиреней я. о. нинг шим.-ғарбида яшовчи миллий озчиликнинг португал тили галисий лаҳжасидаги адабиётидир. 8—11-а. ларда бу лаҳжада ранг-баранг халқ лапарлари тўқилган. 15-а. охиридан 19-а. бошларигача галисий адабиётида оғзаки анъаналар устунлик қилди. Ф. Аньон-и-Пас, X. М. Пинтос, ака-ука Антонио каби шоирлар ёзма адабиётни ривожлантирдилар. 20-а. да В. Матинес Риско, А. Родригес Кастелао, X. Видаль каби ёзувчи ва шоирлар ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқдилар. 1939 й. да Франко диктатураси ўрнатилгач, галисий адабиёти тақиқланди. 1950 й. дагина яна бу тилда китоблар нашр этила бошлади. С. Э. Феррейро, У. Новонейра, М. Мария, К. Касареснинг ватанпарварлик руҳидаги шеър ва романлари босилиб чикди. С. М. де Сервантес, Г. Лорка ва б. ёзувчиларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги — қад. Испания ҳудудида палеолит ва неолит даврларига оид маданият ёдгорликлари, римликлар ҳукмронлиги даврига мансуб театр бинолари, эҳром, кўприклар сақланган. Араблар маданият ёдгорликларидан ҳашаматли масжидлар, саройлар қолган (Кордовадаги масжид, 8-а., Гранададаги Алҳумро саройи, 13—14-а. лар). Испан қироллиги вужудга келгач, Астурияда Сан-Мигель де Линьо, Санта-Кристина де Лена ва б. черковлар курилди (9-а.). Жан. да қалъа шаклидаги деворлар бунёд этилди. Авила ш. нинг деворлари (11-а.), Толедодаги «Қуёш дарвозаси» (12-а.) шу давр меъморлигининг намуналаридан. Бу биноларда араб меъморий услубининг таъсири кўзга ташланади. 11-а. нинг 2-ярмидан меъморлик, асосан, роман услубиян (Сантьягоде-К. омпостела ш. даги собор), кейинроқ Уйғониш руҳида (Са-рагосадаги Ла Сео собори) ривожланди. 13-а. дан шаҳарлар тараққий этиши муносабати билан готика услуби равнақ топди (16-а. бошларигача). Бургос, Толедо, Леон ш. ларида энг яхши готика соборлари қурилди. Испания ўрта аср меъморлигида мавритан меъморлиги ва «му-дехар услуби» ўзига хосдир. «Мудехар» услубида готика ва араб услубларининг энг яхши томонлари мужассамлантирилган. Бу ерда сирланган пишиқ ғиштдан қурилиш ва бадиий безак ашёси сифатида фойдаланиб, гиламсимон нақшлар яратилди. Ганчкори ўйма нақ-шлар кенг қўлланилди. 16-а. 1-ярми Испания меъморлиги итальян Уйғониш даври меъморлиги таъсири остида бўлди (Гранадада Карл V саройи, 1526 й. бошланган, меъмор П. Мачука). Бу даврда Американи босиб олган испанлар юбориб турган асил металлар билан асилзодаларнинг саройини безатиш урф бўлди. Ҳашамдор «платереско услуби» испан Уйғониш даврининг миллий меъморий услубига айланди. Черковлар ичини бадиий ҳунармандчилик буюмлари билан безашга зўр берилди. Бино атрофлари тилла суви югуртирилган жимжимадор панжаралар билан ўралди. Оддий турар жойларни эса одмигина қилиб қуриш давом этди. 17—18-а. ларда барокко услуби ривожланди (меъмор X. Б. де Чурригера ва б.). 18-а. нинг 2-ярмида француз ва итальян санъати таъсирида классицизм тарқалди (меъ-морлардан В. Родригес, X. де Вильянуэ-ва). 19-а. меъморлигида эклектика ва модерн услуби устун бўлди. 20-а. да эса функционализм кенг тарқадди (Мадриддаги ун-т шаҳарчаси, ипподром ва б.).

Тасвирий санъатга оид қад. ёдгорликлар Испанияда анчагина сакланган. Булар Альтамира ва б. ғорларнинг деворларига чизилган ҳайвонлар тасвирлари (палеолит даврига оид), мамлакат шарқидаги ғорлардан топилган кулоллик буюмлари ва ов, уруш манзаралари тасвирлари (неолит даврига оид), шунингдек, кельтиберларнинг ҳайкаллари, вестготларнинг заргарлик буюмлари ва б. 8 — 9-а. лардан испан тасвирий санъати шаклланди. Қўлёзмалар учун миниатюралар, нақшланган ёғоч ҳайкалчалар ва ш. к. яратилди. Роман ва готика услубларига хос расмларда халқ ижодининг таъсири намоён бўлди. 15-а. ўрталарида рассомлик (П. Берругете, А. Фернандес) ва ҳайкалтарошлик (X. де Силоэ, Д. Формент) ўрта аср қолипларидан чи-қиб, ҳаққоний тимсоллар билан бойиди. 16-а. охири — 17-а. бошларида реалистик тамойиллар кучайди. Ф. Рибальта, Ф. Эррера, Д. эль-Греко каби рассомлар, А. Кано, П. де Мена, X. Мартинес Монтаньес каби ҳайкалтарошлар қирол саройидан олисда яшаб ижод қилдилар ва анъанани янада ривожлантирдилар. 17-а. да Рибера, Ф. Сурбаран, Д. Веласкес каби буюк рассомларнинг ижоди туфайли испан миллий рассомлиги ўзининг юқори чўққисига кўтарилди. Ф. Гойя асарларида миллий реалистик санъат, X. Мадрасо, X. Альварес ижодида испан халқининг озодлик учун кураши ёрқин акс этди. 19-а. да ва 20-а. бошларида реалистик тамойиллар авж ола бошлади. 20-а. 1-ярмида фор-малистик оқимлар (кубизм, сюрреализм ва б.) тарқалди (ҳайкалтарош П. Горгальо, рассом С. Дали ва б.). Испан халқининг 1936—39 й. лардаги озодлик кураши кўпгина рассом ва ҳайкалтарошларни фашизмга карши бирлаштирди. Бу курашда П. Пикассо хам иштирок этди. Уруш йилларида графика ва плакат тасвирий санъатда етакчи ўринни эгаллади. Замонавий испан санъатида манзара жанри кенг тарқалган. Б. Паленсия, X. Вакеро, А. Дельгадо каби рассомлар ва уларнинг издошлари она юрт табиатининг нафис ва реал манзараларини, унинг меҳнаткаш кишиларининг гўзал қиёфаларини яратдилар. Тасвирий санъатда демократик тамойиллар кучайиб бораётир.

Мусиқа услублари кўп ва ранг-баранг. Халқ мусиқасида асосий 5 та маҳаллий услуб ажратилади: баск, галисий, каталон, кастил ва андалусий. Испан рақслари оҳангдорлиги, таъсирчанлиги, шаклининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Болеро, хота, фанданго, сегидилья, качуча каби халқ рақслари машҳур. Чолғу асбоблари: гитара, скрипка каби торли, тамбурин, тун-тун ва пандерета, кастеньета каби урма созлар, флювиоль флейтаси ва б. 6—7-а. ларда диний мадҳия (гимн) жанри ривож топди. 8-а. дан бошлаб Испанияда араб мусиқаси анъаналарига асосланган янги услуб тараққий этди (Зирёб мак-таби, 9-а.). 12-а. да романс жанри юзага келди. 14-а. да трубадур (сайёр шоир, қўшиқчи)лар мусиқаси равнақ топди — кантига, альбада, пастураль, ретроэн-са жанрлари маромига етказилди. Му-сиқали театрнинг дунёвий шакллари вужудга келди. 15—16-а. ларда миллий санъат равнақ топди. Б. Рамос де Паре-ха, Ф. Салинас ва б. мусиқа назарияси ва эстетикасига оид асарлар яратдилар. 17-а. да Испанияга хос опера жанри — сарсуэла, 18-а. да лирик мусиқали комедия — тонадилья жанри шаклланиб, миллий илғор ғоялар тарғиб қилинди. 19-а. 1-ярмида Мадрид ва Барселонада консерватория, опера театрлари очилди. 19-а. охиридан Ф. Педрель ва унинг издошлари И. Альбенис, Э. Гранадос, М. де Фалья янги миллий мусиқа мактабига асос солди. Уларнинг ижоди испан му-сиқасининг чўққиси, 20-а. Ғарбий Европа классик мусиқасининг намунасига айланди. 20-а. да ижрочилик санъати юксак поғонага кўтарилди. Миллий озодлик уруши йилларида С. Бакари-се, Э. К. Чапи, К. Паласионинг оммавий инқилобий ватанпарварлик қўшиқлари кенг тарқалди. Франко режими ўрнатилгач, кўп мусиқачилар чет элларга кетишга мажбур бўлди. Замонавий композиторлар — О. Эспла Триай, Э. ва К. Альфтерлар, Г. Питалуга, П. Соросабаль ва б.

Театри қадим замонлардан Испания халқи турмушининг, урф-одати ва карнавалларининг таркибий қисми бўлган. Ўрта асрларда у бошқа мамлакатлардаги сингари диний ва халқ театри йўналишида ривожланди. 14—15-а. ларда биринчи сарой театрлари юзага келди. 16-а. да профессионал ва ярим профессионал труппалар ташкил топди. Драматург ва актёр Лопе де Руэда бу ишга бошчилик қилди. 16-а. 2-ярмидан Мадрид, Севилья, Валенсия, Барселона, Гранада ва б. йирик шаҳарларда доимий халқ театрлари — корралилар очилди. Уларда С. М. Сервантес, Лопе де Вега, Тирсо де Молина ва б. драматургларнингасарлари саҳналаштирилди. 17-а. да А. де Сиснерос, Н. де лос Риос, А. де Вильегас ва б. раҳбарлигидаги труппалар шухрат қозонди. 18-а. да француз классицизми, эстетикасини мерос қилиб олган сарой театрларида мусиқали спектакллар машҳур бўлди. 1708 й. «Киньос дель Пераль» номли опера театри ташкил бўлди. Сарсуэла, сай-нет, тонадилья каби кичик жанрларда классик давр анъаналари сақланиб қолди. 19-а. да романтик драматургия ва реалистик комедия ривожланди. 1849 й. Мадридда «Эспаньоль» театри очилди, 1847 й. Барселонада «Лисео» опера театри иш бошлади. 20-а. бошларида тан-К. ИДИЙ реализм карор топди. 1931 й. дан сўнг театрда илғор ислоҳотлар ўтказилди. Г. Лорка ва А. Касони Испания театрини демократлаштиришга ҳаракат қилди.

Ҳокимият Франко қўлига ўтгач, илғор ислоҳртлар бекор қилинди, саҳнада кўнгилочар спектакллар қўйилди. 50-й. лардан йирик шаҳарларда яна классик асарлар саҳналаштирила бошлади. Испания театрларининг кейинги йиллардаги репертуаридан Б. Брехт, Ж. Б. Пристли, А. Миллер, Г. Лорка ва б. драматургларнинг ўткир ижтимоийтанқидий пье-салари ўрин олди. Мадридда 20 дан ортиқ театр бор. Актёрлар Мадрид ва Барселона консерваторияларининг саҳна мақорати бўлимларида ҳамда Мад-риддаги драма санъати мактабида тайёрланади.

Киноси. Биринчи кинофильм 1896 й. намойиш этилган. Кейинчалик «Қаҳвахонадаги жанжал» (1898), «Доротея» (1898), «Текин пиво» (1906) каби филь-млар ишланди. 1905 й. И. да А. Куэсто суратга олган биринчи бадиий фильм юзага келди. 1906 й. да Барселонада биринчи кинофирма — «Испано филмс» га асос солинди. Биринчи овозли фильм («Тупроқдаги сув») 1934 й. яратилди. Испания даги миллий инқилобий урушни акс эттирувчи бадиий ва ҳужжатли филь-млар орасида «Ғалласиз ер» киноси ижтимоий масалага бағишланган. Испанияда Франко режими даврида кўнгил очар фильмлар ишлаб чиқарила бошлади. 50-й. ларда «Хуш келибсиз, жаноб Маршал!» (1953), «Велосипедчининг ўли-ми» (1955), «Шоҳ кўча» (1956), «Жаллод» (1963), «Ов» (1965), «Қарғаларни бок» (1975), «Январда етти кун» (1979), «Миллий бойлик» (1981) каби ижти-моийтанқидий рухдаги фильмлар яратилди. Л. Бюнюэлнинг «Виридиана» (1961) кинофильми бутун дунёга танилди. X. Л. Лопес Васкес, Ф. Рей, А. Феррандис, А. Молина, А. Ланда, X. Мистраль, Ф. Рабаль ва б. И. киносининг машҳур актёрлари, М. Пикасо, Л. Бюнюэль, X. Камино, М. Арагон кабилар етакчи реж. ларидир. Испанияда Миллий кинематография ин-ти ва Миллий фильмотека бор. Сан-Себастьян, Валь-ядолид ва Барселонада Халқаро кинофестиваль ўтказиб турилади. Йилига 100 дан ортиқ фильм ишлаб чикарилади.

Ўзбекистон — И. муносабатлари. Ўзбекистон — И. ўртасида 15-а. даёқ алоқа ўрнатилгани, 1404 й. да Кастилия қиролининг элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Самарқандга келгани ва Амир Темур салтанати ҳақида эсдаликлар ёзгани тарихдан маълум.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Испания билан савдо-иқтисодий ва маданий-маърифий соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйила бошлади. Икки мамлакат расмий делегацияларининг ўзаро ташрифлари чоғида ҳамкорликнинг шартномавийҳуқуқий негизини яратувчи бир қанча ҳужжатлар келишиб олинди.

Иккала мамлакатнинг савдоиқтисодий алоқалари Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан муносабатлари дои-расида ривожланаётир. Ўзаро товар айланмаси 2000 й. да 1999 й. га нисбатан 1,9 баравар ошди. Жумладан, ЎзРнинг Испанияга экспорти 20,1 млн., импорти 5,8 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ўзбекистон Испанияга пахта толаси, газла-ма, калава ип экспорт қилса, ундан электротехника ва механика асбоб-ускуналари, дори-дармон, қора металлар, пластмасса, керамика маҳсулотлари сотиб олади.

Испания компания ва фирмалари билан ҳамкорлик соҳасида Бухоро вилояти сув таъминоти тизимини такомиллаштиришга киришилди. 15 млн. евро қийма-тига эга бўлган бу лойиҳа И. ҳукуматининг имтиёзли ва тижорат кредити ҳисобидан амалга оширилади. «Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг» компанияси билан «Алтиери Виникола» фирмаси Ўзбекистонда вино ишлаб чиқарадиган «ЯНИС» қўшма корхонасини барпо этди. «Ўзфармсаноат» концерни билан Испаниянинг «Крупак» компанияси бинт ва жарроҳлик докаси ишлаб чикарадиган корхона барпо этиш учун 7,9 млн. евро микдорида пул сарфлади. ЎзРда Испания сар-мояси иштирокидаги 11 корхона ташкил этилган.

Ўзбекистон ФА ин-тлари билан И. Миллий тадқиқот кенгаши ўртасида қуёш энергиясини фотоэлектр усулида ўзгартириш, ярим ўтказгичли материалшунослик соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилган. ЎзР Жаҳон тиллари унти Испаниянинг Гранада, Мадрид, Алкала де Энарес ва Малага ун-тлари билан ҳамкорлик ўрнатган. Тошкентдаги шу ун-тда испан тили ва маданияти маркази очилган. Гранада ва Бухоро ун-тларининг ҳамкорлик қилиши ҳақида кели-шиб олинган.

Loading...