ИСС — Киликия (Кичик Осиё я. о.) даги қад. шаҳар. Мил. ав. 333 й. кузида македониялик Александр армияси (30— 40 минг киши) форслар подшоси Доро III қўшини (120—130 минг киши) устидан Исс яқинида ғалаба қозонган. Жанг тақдирини македон фалангасининг форс қўшинининг сўл қанотига ва форсларнинг марказида турган юнон ёлланма аскарларига берган шиддатли зарбаси ҳал қилган. Македон пиёдаларининг ҳаракати оғир қуролланган отлиқ қўшин томонидан фаол суръатда қувватлаб турилган. Бу зарбадан сўнг Доро жанг майдонидан қочган. Исс яқинидаги ғалабадан сўнг Александр Эгей денгизи ва Ахоманийлар подшолигининг ғарбий қисмида хукмронликни ўз қўлига олди.
Исс жанги: Александр Доро III билан жангда.