ИССИҚ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ИССИҚ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ — турар жой, коммунал хўжалик ва са-ноат корхоналарини маиший ва и. ч. эҳтиёжлари учун иссиқ сув билан таъминлаш ҳамда уларни тайёрлаш ва таъминлаш жиҳозлари ва курилмалари маж-муи. Иссиклик манбалари, сув тайёрлаш аппаратлари, сув иситкичлар, сув келтирувчи қувурлар, сув т-расини назорат қиладиган ва ростлайдиган қурилмалардан ташкил топади. Марказлаштирилган ва маҳаллий хилларга бўлинади (яна қ. Сув таъминоти).