ИССИҚБАРДОШЛИК — конструкцион материаллар (металлар, керамика, полимер ва б.) нинг юқори траларда механик зўриқишлар таъсирида деформаци-яланиш ва емирилишига қаршилик кўрсатиш хоссаси. Асосан, ёйилувчанлик чегараси ва узок, муддат мустаҳкамлигини йўқотмаслиги билан белгиланади. Ма-териалларнинг кимевий таркибини танлаб, уларга керакли структура бериб (термик ёки термомеханик ишлов бериб), И. хоссасига эришилади. Оловбардошлик билан бир каторда Иссиқбардошлик материалларнинг асосий яроқлилик мезони ҳисобланади. Пўлат, никель, темир, кобальт асосидаги қотишмалар, қийин эрийдиган металлар ва улар асосидаги қотишмалар Иссиқбардошлик ху-сусиятига эга бўлади. Mac, пўлат 200° дан юқори т-рада бўшатилганда (бўшатиш — критик т-рагача қиздириб, кей-ин аста-секин совитиш) пўлатнинг қат-тиқлиги тез пасаяди. Агар пўлатга мах-сус карбид ҳосил қиладиган миқдорда бирор элемент (Gr, V, Mo, W) қўшил-ca, пўлатнинг Иссиқбардошлик хоссаси яхшиланади.