ИССИҚКЎЛ СОЙЛИГИ

ИССИҚКЎЛ СОЙЛИГИ — Тяньшан даги сойлик (Қирғизистонда). Иссиқкўл сойлигини шим. да Кунгай Олатов тизмаси (бал. 4771 м гача), жан. да Терскай Олатов тизмаси (бал. 5216 м гача) ўраб туради. Тубини Иссиқкўл (денгиз сатҳидан 1608 м) эгаллаган. Иссиқкўл сойлиги кенглик бўйлаб чўзилган. Уз. 240 км, эни 90 км гача. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Иссиқкўл тубида ва соҳилларида қад. кўл террасалари (бал. 35—40 м) бор. Кўлга тоғдан 50 дан ортиқ дарё оқиб келади. Иссиқкўл сойлиги с ғарбий қисмининг иқлими қуруқ (йиллик ёғин 200 м дан кам), чўл ва чала чўл ландшафтига эга; шарқи дашт (йилига 500 мм, тоғларда 800 мм ёғин ёғади). Тоғ ён бағирларида тяньшан қорақарағайи, ундан юқорида субальп ва альп тоғ ўтлоқлари, 3500 м дан юқорида қор ва музликлар бор. Шарқида тошкўмир кони (Жирғалан), жан. шарқида қай-ноқ минерал булоқлар ва курортлар (Жетиўғуз, Оқсув), Иссиқкўл қирғоқларида Чўлпонота, Тамға курортлари мавжуд. Иссиқкўл сойлиги Қирғизистоннинг муҳим ғаллакорлик ва чорвачилик р-ни.

Loading...