ИССИҚКЎЛ — Шим. Тяньшандаги оқмас кўл, Қирғизистоннинг шим. шарқий қисмида. Дунёдаги энг йирик тоғ кўлларидан бири. 1608 м баландликда, Иссиқкўл сойлигида, шим. да Кунгай Олатов ва жан. да Терскай Ола-тов тизмалари орасида. Майд. 6326 км2 (баъзи манбаларда 6330 км2), уз. 178 км, эни 60 км, чуқ. 668 м гача (баъзи манбаларда 702 м гача), ўртача чуқ. 278 м, сув ҳажми 1738 км3. И. га 50 дан ортиқ дарё қуйилади. Энг йирик дарёлари: Жирғалан, Туп (шарқ томондан қуйилади), майдалари — Қорақўл, Қизил-сув, Жука, Оқсув, Кўксув. И. ҳавзасининг майд. 21,9 минг км2. Иқлими илиқ, қуруқ, мўътадил. Соҳилда июлнинг ўртача т-раси 16—17°, янв. ники ғарбда — 2° дан — 3°гача, шарқда — 4° дан —7°гача. Иссиқкўл устига йилига 250 мм, ғарбда 110 мм, шарқда 470 мм ёғин тушади. Иссиқкўлдан 700 мм ча сув буғланади. Fapбида ва шарқида тезтез кучли ша-моллар бўлиб туради. Шамол эсганда тўлқинлар бал. 3—4 м гача бўлади. Сув сатҳи йилига 10 — 50 см ўзгариб туради. Сув юзасининг т-раси янв. да 2—3°, июль ва авг. да 19—20°, 100 м дан чу-қурда йил бўйи 3,5—4°. Қаттиқ қишда фақат қўлтиқлар музлайди. Суви яшил рангда (тиниклиги 12 м дан ортиқ), шўрроқ (5,8%о), ичиш ва суғориш учун ярамайди. 20 дан ортиқ балиқ тури бор. И. қўлтиқларида ва ғарбида йилига 20 — 50 минг сузувчи паррандалар қишлайди. 1958 й. да Иссиқкўл қўриқхонаси ташкил этилган. Иссиқкўлда мунтазам юк ва йўловчи ташувчи кемалар қатнаб туради. Асосий портлари: Балиқчи, Қо-рақўл пристани. Аҳолиси қ. х. (деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик), шунингдек, балиқ овлаш б-н шуғулланади. Иссиқкўлнинг шим. соҳилида Чўлпонота, жан. соҳилғида эса Тамға курортлари жойлашган. Туризм ривожланган.