ИССИҚКЎЛ ВИЛОЯТИ

ИССИҚКЎЛ ВИЛОЯТИҚирғизистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1970 й. 11 дек. да ташкил этилган. Рес-публиканинг шарқий қисмида. Шим. да Қозоғистон, жан. шарқда Хитой билан чегарадош. Майд. 43,5 км2. Аҳолиси 427 минг киши (1990) й. лар ўрталари, асосан, қирғизлар, шунингдек, ўзбек, қозоқ, рус, украин, татар, уйғур ва б. ҳам яшайди. Маъмурий маркази — Қо-рақўл ш.

Иссиқкўл вилояти Тяныиан тогларида жойлашган. Вилоят шим. даги Иссиқкўл сойлигида Иссиқкўл кўли бор. Иссиқкўл сойлиги шим. да Кунгай Олатов (бал. 4770 м гача), жан. да Терскай Олатов (бал. 5216 м гача) тизмалари билан чегараланади. Терскай Олатовнинг жан. ён бағирлари пасайиб бориб бал. 2500—3850 м ли сиртларга қўшилиб кетади. Сиртларни жан. шарқда Қақшалтов тизмаси (Ға-лаба чўққиси, 7439 м) ўраб туради. Ғалаба чўққисидан шим. да Хонтангри чўққиси (6995 м) бор. Иссиқкўл сойлигининг иқлими мўътадил континен-тал. Ёзи илиқ, июлнинг ўртача т-раси 16,9° (Корақўл), 17,5° (Тамға). Қиши юмшоқ, янв. нинг ўртача т-раси —2° (Тамға), —5, 7° (Қорақўл). Йилига ғарбда 100—200 мм, шарқда 400—500 мм ёғин ёғади. Сойликнинг шарқий шемила 2—3 ойгача қор эримай туради. Сиртларда июлнинг ўртача т-раси 11 — 12°, янв. ники —15° дан —16°гача; йилига 300 мм ёғин ёғади. Тоғларда 4500 м дан баландда температура йил бўйи 0° дан паст бўлади. Совуқсиз кунлар шарқда 141, ғарбда 158, шим. да 169, жан. да 182 кун. Вилоят ҳудудида Инилчиқ, Қаинди каби музликлар бор. Йирик дарёлари: Туп, Жирғалан, Чу, Сарижаз ва унинг ирмоклари. Иссиқкўл сойлигининг ғарбида чўл ва чала чўл, шарқида 2100 м баландликкача дашт, 2100 м дан 3200 м баландликкача ўтлоқидашт ва ўрмонлар, 3200—3300 м баландликдан альп ўтлоқлари, 3500 — 3600 м дан баландда қор ва музликлар, яланг қоялар бор. Сутэмизувчилардан силовсин, қўнғир айиқ, бўрсиқ, сувсар, барс, елик, тоғ такаси, архар яшайди. Кулранг суғур ва иқлимлаштирилган ондатра ҳамда тийин овланади. Иссиқкўлда сув паррандалари кўп. Иссиқкўл вилоятида Иссиқкўл қўриқхонаси бор.

Иссиқкўл вилояти чорвачилик ривожланган, саноати ва курорт-санаторий хўжалиги ривожланаётган вилоят. Етакчи тармоқ ишлов берувчи саноатдир. Иссиқкўл электротехника бирлашмаси (жумладан, Қорақўл ва Қажисойдаги з-длар), тикувчилик ф-каси, озиқ-овқат сано-ати корхоналари (Қорақўл, Григорьев-ка), ёғочсозлик, кемасозлик, қурилиш материаллари корхоналари (Оқбулоқ, Қорақўл, Балиқчи) бор. Тошкўмир (Жирғалан) ва қўнғир кўмир (Қажисой) қазиб олинади. Қалай кони (Сарижаз дарёси ҳавзасида) топилган.

Қ. х. нинг асосий тармоғи — чорвачилик, асосан, майин жунли қўйчилик, гўштсут чорвачилиги ва зотли йилқичилик ривожланган. Қўй, эчки, қорамол, йилқи боқилади. Ғалла ва дон, дуккаклилар, картошка экилади. Боғдорчилик катта аҳамиятга эга. Иссиқкўлда балиқ овланади. Бишкек-Балиқчигача т. й., автомобиль йўли бор. Иссиқкўлда мунта-зам кема қатнайди. ГТед. ин-ти, музейлар мавжуд. Иссиқ-кўлнинг шим. соҳилида курорт зонаси (Чўлпонота курор – ти)> Қорақўл атро – Фида иссиқ булоқ – лар ва шифобахш балчиқ асосида Оқсув ва Жетиўғуз бальнеологик курортлари жойлашган.

Loading...