ИССИҚЛИК АЛМАШИНИШ

ИССИҚЛИК АЛМАШИНИШ, иссиқлик узатиш— иссиқроқ жисмдан совуқроқ жисмга иссиқлик узатилиши б-н боғлиқ бўлган ўз-ўзидан юз берувчи кайтмас жараён; микрозарраларнинг тартибсиз ҳаракати билан боглик бўлган, энергиясининг бир жисмдан иккинчи жисмга микроскопик иш бажармасдан узатилишига олиб келувчи жараёнлар мажмуи. Иссиқлик алмашиниш иссиклик ўтказувчанлик, конвекция ва радиация йўли билан содир бўлади. Иситувчи сирт иссиклик узатувчи сирт деб аталади. Иссиқлик алмашинишда суюқлик ёки газ (буғ) иш муҳити ҳисобланади. Иссиқлик алмашиниш назарияси энергияни узатиш ҳақидаги таълимотнинг бир қисми бўлиб, техник термодинамика билан бирга иссиклик техникасиштт на-зарий асосини ташкил қилади. Буғ Козонларида, буғ ва газ турбиналарида, печларда Иссиқлик алмашиниш ҳодисаси рўй беради. Табиатда узлуксиз Иссиқлик алмашиниш юз бериб туради. Иссиқлик алмашинишнинг назарий ва амалий маса-лалари иссиқлик техникасида ўрганилади.

Loading...