ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР МАРКАЗИ

ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР МАРКАЗИ (ИЭМ) — электр энергияси билан бирга иссиқ сув ва буғ ишлаб чиқарадиган исиқлик электр ст-яси. Асосий энерге – ) тик агрегатлари қаторига сув юрадиган қувур (труба) лар батареясидан иборат қозон тизими, буғ турбиналари, турбогенераторлар ва буғ турбиналарида иш бажарган иссикликни ис-теъмолчиларга юборадиган қурилмалар киради. ИЭМ ларда қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолатдаги органик ёқилғилар аж-ратган иссиклик қозон тизимида сувни юқори босимли бугга айлантиради. Буғ босими татлирида турбиналарнинг ; парраклари генераторларни ҳаракатга келтиради, натижада иссиклик энергияси турбина (буг двигатели) воситасида механик энергияга айланади, генератор эса уни электр энергиясига айлантиради. ИЭМ нинг ф. и. к. иссиклик электр ст-ялариникига нисбатан кескин юқори, яъни т|=60—70% га тенг. Бунга эришиш учун ИЭМ турбиналаридан ўтиб иш бажарган буғнинг бир қисмигина совиткичлар воситасида қайта сувга айлантирилиб қозон тизимига юборилади, қолган қисми эса саноат корхоналари эҳтиёжларига ҳамда уйжойларни иситишга сарфланади. ИЭМ бутун шаҳар, туман микёсида саноат корхоналарини, турар жой биноларини, маиший муассасаларни электр энергияси, иссиқ сув билан таъминлаш ва иситишга хизмат қилади. Фақат электр энергияси ишлаб чикарадиган иссиклик электр ст-яларига нисбатан ИЭМ иқтисодий жиҳатдан анча тежамли, унда 20—25% ёқилғи кам сарфланади, қулай. Турбиналардан саноат корхоналарига бериладиган бугнинг мутлақ босими 8—16 ат, иситиш учун бериладиганиники 0,5—2,5 ат. ИЭМ да ёқилғи сифатида кўмир, газ, мазут ва б. ишлатилади. Уларда т-раси 565°, босими 130 ат. гача бўлган бурдан фойдаланилади.

Loading...