ИССИҚЛИК ҲАРАКАТИ

ИССИҚЛИК ҲАРАКАТИ — моддани ташкил этган зарралар (молекулалар, атомлар, электронлар ва б.)нинг тартибсиз (хаотик) ҳаракати. Термодинамик мувозанатли ҳолатдаги зарраларнинг барча йўналишларидаги тенг эҳтимолли тартибсиз ҳаракати хаотик ҳаракат дейилади.

Реал газ молекулалари бир тўқнашишдан кейин иккинчи тўқнашишгача тўғри чизикли текис ҳаракатланади. Газдаги молекулаларнинг бу илгариланма ҳаракатлари барча йўналишларда хаотик ҳаракатдир. Молекула илгариланма ҳаракатининг ўртача кинетик энергияси энергиянинг тенг тақсимланиши қонунига биноан, <тҳ)2/2>=3-(кТ/2). Иссиқлик ҳаракатининг интенсивлиги микдорий жиҳатдан т-ра Т орқали аниқланади (к — Болцман доимий-си). Сийрак газ молекулаларининг Иссиқлик ҳаракати туфайли унинг идиш деворига босими қуйидагича ифодаланади: р=пкТ, бунда п — ҳажм бирлигидаги молекулалар сони (зичлиги). Ўзгармас босимда газ т-раси Т пасайиши ва зичлиги п ортиши билан эркин югуриш йўли камаяди ва илгариланма ҳаракат билан боғлиқ тартибсиз ҳаракат сусаяди.

Суюқ ҳолатдаги модда молекуласи ўз атрофидаги молекулалар билан айланма ва тебранма ҳаракатда доимо тўқнашишда бўлади; молекула аморф жис-млар, жумладан, суюқликларда молекулаларнинг Иссиқлик ҳаракати — вақтинча мувозанатли ҳолатлари атрофида тартибсиз жойлашган молекулаларнинг тебранма ҳаракатларидан ва бу ҳаракатлар давомида уларнинг баъзан бир мувозанатли тебраниш ҳолатларидан бошқаларига сакрашларидан иборат. Кучли ёпишқоқ суюқликларда, айниқса, аморф жисмларда, жумладан, шишаларда бундай сакрашлар ниҳоятда оз бўлади. Суюклик молекулаларининг Иссиқлик ҳаракати даги тартибсиз илгариланма ҳаракати шу сакрашлар туфайли содир бўлади. Т-ра ортиши билан Иссиқлик ҳаракатини ифодаловчи тебранма ҳаракатлар ва сакраб ўтишлар кучаяди.

Қаттиқ жисмда Иссиқлик ҳаракати — ундаги атомларнинг мувозанатли ҳолатлари атрофида кичик тебранишларидан иборат; т-ра ортиши билан тебранишлар ам-плитудалари катталашади. Кристалланиш т-расида кристалл ва суюкликнинг иссиклик сиғимлари бир-биридан кам фарқланади; бинобарин, улардаги Иссиқлик ҳаракатилар бу т-рада тахм. бир хил хусуси-ятга эга бўлади. Кристалл қаттиқ жисмда Иссиқлик ҳаракатининг сусайиши туфайли, маълум ўтиш траларида, мас, парамаг-нитнинг ферромагнитга ёки антиферромагнитга ўтишида тартибсиз айланма ҳаракат тартибли ҳолатга ўтади. Кристалл қаттиқ жисмлар атомларининг Иссиқлик ҳаракати, квант статистикага асосан, фононлар гази орқали тавсифланади; иссиклик қаттиқ жисмда фононлар ёрдамида узатилади.

Loading...