ИССИҚЛИК

ИССИҚЛИК, иссиқлик тошиши — қаттиқ терлаш ва тернинг секин буғланиши натижасида пайдо бўладиган тери касаллиги. Кўпроқ иссиқ кунларда гўдаклар ва ёш болаларда, шунингдек, кўп терлайдиган семиз кишиларда кузатилади (қ. Терлаш). Иситмалаганда, кўп терлаганда ва иситувчи компресс қўйилганда ҳам Иссиқлик тошиши мумкин. Иссиқлик баданнинг ёпиқ жойларига — болаларда кўпинча орқа, думба, бўйин терисига, думба ораси ва қўлтиқ остидаги тери бурмаларига, кат-таларда, одатда, қўлтиқ ва кўкрак безлари остидаги тери бурмаларига ёйилиб ёки тўп-тўп бўлиб тошади. Тошмалар ичида тиниқ суюқлиги бор пуфакчалардан иборат бўлиб, майда, баъзан катталиги тўғноғич бошчасидек келади. Тошмалар бир-бирига қўшилиб ке-тади. Пуфакчалар бирмунча тез қурийди, пуст ташлайди ва кейин из қолдирмай йўқолиб кетади. Иссиқлик тошган жой қаттиқ қичишади: қашилганда инфекция тушиб, терининг йирингли касалликлари пайдо бўлиши мумкин. Айниқ-са бу ҳолат нимжон болаларда бошнинг сочли қисмига иссиқлик тошганида кўпроқ кузатилади. Иссиклик тошганда врач тавсиясига кўра даво қилинади.

Олдини олишда кизиб кетишга сабаб бўладиган омилларни барта-раф этиш муҳим. Очик ҳавода кўпроқ бўлиш, хонани бот-бот шамоллатиб туриш, марганцовканинг нимранг эрит-масидан ванна кабул қилиш яхши наф беради. Иссиқ кунда ип газламадан тикилган кийимлар кийиш мақсадга му-вофиқ. Ёш болаларни ҳаддан ташқари иссиқ кийинтириш, ортиқча ўрабчирмаш ярамайди, уларга мунтазам равишда ҳаво ва сув ванналари қабул қилдириб туриш фойдали.