ИССИҚЛИК

ИССИҚЛИКматерия ҳаракати шакли; жисмлар ўртасидаги иссиқлик алмашиниш жараёнининг энергетик ифодаси. Материяни ташкил қилувчи микрозарралар (молекула, атом, электрон ва б.) нинг бетартиб ҳаракатлари миқдори Иссиқликни ифодалайди. Иссиқлик ва ис-сиқлик микдори атамалари бир хил маънони билдиради.

Иссиқлик ҳақидаги маълумотлар жуда қадимдан маълум. Қадим замонларда Иссиқликни жисмларнинг ҳар хил ҳолатига боғлиқ бўлган қандайдир асос, негиз деб қаралган. 16-а. гача жисмларнинг қизиш даражаси сезги органлари ёрдамида аниқланган. 16-а. да Г. Галилей биринчи марта термометр ясаб, жисмларнинг қизиш даражасини (т-рани) аниқлаган. 17-а. дан бошлаб, Иссиқлик ҳолатини материя таркибидаги зарралар ҳаракатига боғлаб тушунтира бошланган (Ф. Бэкон ва Р. Декарт). 18-а. биринчи ярмида Д. Бернулли, М. Ф. Вольтер бу таъли-мотни яна ҳам ривожлантирди. 18-а. да металлургия ва буғ кучига асосланган техника жуда тараққий қилди. Бу эса Иссиқлик ҳодисаларини яна ҳам аникроқ текширишни талаб этди. Айниқса, т-ра (термометрия) ни, Иссиқлик миқдорини ўлчаш (калориметрия) усуллари тарақ-қий қилди. 18-а. ўрталарида М. В. Ломоносов берк идишда моддаларнинг ку-йишини тажрибада текшириб, молеку-ляр-иссиқлик назариясини кашф этди. Немис табиатшуноси Ю. Р. Майер ис-сиклик ва механик ишнинг эквивалентлигини асослаганидан кейин (1850— 60) Ж. Ждулъ ва француз олими Гирни томонидан молекуляркинетик назария қайта тикланди ва Р. Клаузиус ҳамда Ж. Максвелл томонидан ривожлантирилди. Бу назарияга асосан Иссиқлик жисмлар таркибидаги атом ва молеку-лаларнинг бетартиб қаракатига боғлиқ. Жисмнинг т-раси кўтарилса, таркибидаги молекула ёки атомларнинг бетартиб ҳаракати тезлашади. Агар ҳар хил трали икки система бирбирига яқинлаштирилса (И. контактига келтирил-са), уларнинг ички энергияси ўзгаради; икки системада макроскопик (кўзга кўринадиган) иш бажарилмасдан Иссиқлик алмашинади. Система макроскопик иш бажармасдан ташқи муҳит билан Иссиқлик алмашганда ташқи муҳитнинг ички энергияси ўзгариши система олган Иссиқлик дейилади ва бу Иссиқлик системанинг Иссиқлик ҳаракати миқдори ортишига олиб келади. Иссиқлик алмашишда макроскопик иш бажарилма-сада, микроскопик (кўзга кўринмайдиган) ишлар бажарилади, яъни ташқи муҳит молекулалари, атомлари моле-куляр кучлар б-н системанинг молекулалари ва атомларига таъсир қилиб иш бажаради. Мас, жисм билан қиздирилган газ И. контактига келтирилганда газдан жисмга энергиянинг ўтиши газ молекулаларининг жисм молекулалари билан бевосита тўқнашиши (микроскопик иш бажариши) орқали содир бўлади.