ИССИҚЛИКДАН КЕНГАЙИШ — жисмларни иситганда уларнинг чизикли ўлчови ўзгариши. Турли жисмлар ис-сиқликдан турлича кенгаяди: қаттиқ жисмларда молекула ва атом (ион) лар орасидаги ўзаро таъсир жуда кучли бўлади, шунинг учун иссиқликдан қаттиқ жисмлар камроқ, суюқликлар кўпроқ, газлар эса янада кўпроқ кенгаяди.
Иссиқликдан кенгайиш ҳажм ва чизикли кенгайиш коэффициентлари билан ифодаланади. Маълум ҳажмдаги жисм бир даража иси-тилганда унинг ҳажми ортиши ҳажм кенгайиш коэффициенти, маълум узунликдаги жисм бир даража иситилганда унинг узунлиги ортиши чизиқли кенгайиш коэффициенти деб аталади. Бу коэффициент т-ра ўзгариши билан ўзгариб туради. Ҳамма суюкликларнинг ҳажм кенгайиш коэффициенти тахм. бир хил бўлиб, 1,273 га тенг. Баъзи жисмлар (сув, чўян, висмут ва б.) маълум т-рагача қиздирилганда ҳажми кичиклашади. Mac, 4° да сувнинг ҳажми энг кичик бўлади. Ҳаётда Иссиқликдан кенгайиш ҳисобга олинади. Мас, т. й. изларида чок қолдириб ке-тилади, электр симлари салқироқ қилиб тортилади ва б.