ИСТ-ТЕХАС НЕФТЬ КОНИ

ИСТ-ТЕХАС НЕФТЬ КОНИ (East Texas) — дунёдаги энг йирик нефть конларидан бири. АҚШнинг Техас штатида жойлашган. Мексика қўлтиғи нефть-газли ҳавзасига мансуб. 1930 й. да очилиб ишга туширилган. Нефтнинг дастлабки саноат захираси 850 млн. т бўлган. Кон Сабин тепалигининг ғарбий ён бағрида жойлашган. Нефть-газнинг тўпланган майдони 567 км2. Са-марадор қумтошларнинг ўртача калинлиги 11,4 м, нефтлилик кавати 70 м. Коллекторнинг ўртача ғоваклилиги 25%, ўтказувчанлиги 2,5 Дарсигача. Нефтнинг зичлиги 830 кг/м3, қовушқоқлиги 0,93 мПа, олтингугуртнинг миқдори 0,32%. Ҳар йили 7 млн. т га яқин нефть казиб олинади, жами 690 млн. т (1984) нефть олинган. Асосий нефть олинадиган жой шим. участка ҳисобланади. АҚШнинг шим. ва шим,шарқий р-нларига 2000 км узунликда нефть қувурлари ўтказилган.

Loading...