ИСТАНБУЛ (юн. Константинополь) — Туркиядаги энг катта шаҳар, Истанбул элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 7,6 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). И. Мармарденгизи ва Босфор бўғозининг цаст-баланд соҳилларида жойлашган. Бўғоз шаҳарни иккига — Осиё (кичикроқ қисми) ва Европа қисмига бўлиб туради. Европа қисми Олтин Шох қўлтиғи соҳилларида жойлашган. 1970—72 й. ларда Босфор бўтозига Истанбулнинг ҳар иккала қисмини бирлаштирадиган кўприк қурилган.
Иқлими субтропик ўрта денгиз икдими, янв. нинг ўртача т-раси 5,2°, авг. ники 23,6°, ўртача йиллик ёғин 633 мм.
Истанбулга мил. ав. 660 й. да Византии ш. сифатида асос солинган. 330 й. дан Рим императори Константин номи билан аталган. 395 й. гача Рим империяси тарки-бида, 395—1453 й. лар Византия пойтахти. 1453 й. да Истанбул турклар тасарруфига ўтган ва Усмонли турклар салтанатининг пойтахтига айлантирилган; ўша вақтдан шаҳар И. деб атала бошлади. Усмонли турклар салтанатининг кучсизланганидан фойдаланиб, 18-а. охиридан Европа давлатлари шаҳарни ва бўғозларнивбосиб олишга ҳаракат қилиб келдилар. Туркиянинг 1-жаҳон урушида ҳарбий қудрати камайгач, Истанбулни Антанта давлатларининг қуролли кучлари босиб олди. 1923 й. да шаҳар босқинчилардан озод қилинди ва ўша йилнинг окт. да Туркия пойтахти Истанбулдан Анқарага кўчирилди.
Шаҳар қулай географик ўринда жойлашган. Истанбул — мамлакатнинг муҳим саноат, савдо-молия ва маданият маркази. Мамлакат саноатининг 60% и И. да жойлашган. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлсозлик, ёғочсозлик, электротехника, кимё, машинасозлик, цемент, кўн пойабзал, тикувчилик, ҳарбий ва б. саноат корхоналари, миллий ва’чет эл савдо фирмалари, компаниялар, банклар, биржалар бор. Ҳунармандчилик (ёғоч, металл, теридан турли бу-юмлар ясалади) ривожланган. Туркиядаги барча савдо операцияларининг ярми Истанбулга тўғри келади. Истанбул — денгиз, куруклик ва ҳаво йўлларининг тугуни. Туркиянинг асосий порти. Бу ердан халқаро кема йўллари ўтган. Т. й. оркали Европадаги кўпгина пойтахт шаҳарлар ва мамлакатнинг ички р-нлари б-н боғланган. Босфор бўғози орқали Истанбулнинг ҳар икки томонига йўловчилар ташувчи кемалар ва юк паромлари ўтиб туради. Халқаро аэропорт бор.
Шаҳарни, айниқса, унинг қад. кисмини 500 га яқин масжид, шунингдек, ибодатхоналар, саройлар, фавворалар ва ўрта асрларда қурилган ҳамда янги даврга оид меъморий иншоотлар (мудофаа деворлари, ипподром, саройлар, Аё София ибодатхонаси, ўрта аср масжидлари ва 15—16-а. сарой бинолари) безаб туради. Шаҳарга туристлар кўп келади. 3 та ун-т, ин-тлар, Бадиий академия, Иқтисодиёт ва савдо акаде-мияси, музейлар, кутубхона, опера ва б. театрлар бор.