ИСТЕҲКОМ

ИСТЕҲКОМ — душмандан сақланиш учун лашкаргох. атрофи ёки фронт ли-ниясида барпо қилинган мустаҳкам иншоот. Қадимда ёғоч, тош ва лой (гтах-са, хом ғишт) дан қурилган. Mac, Фарғона водийсининг Далварзинтепа, Чусттепа, Зарғалдоқтепа, Ашқолтепа, Тергачитепа каби жез даврига оид қишлоқлари атрофида шундай Истеҳкомлар бўлган. Ҳоз. замон армияларида ҳам Истеҳком ўз ҳарбий аҳамиятини йўқотгани йўқ. 2-жаҳон уруши арафасида Европа давлатлари «линия» («чизиқ») деб аталувчи кучли Истеҳкомлар қурдилар (мас, «Зигфрид линияси» (Германия), «Маннергейм линияси» (Финляндия), «Мажино линияси» (Франция). 2-жаҳон урушида Москва, Ленинград, Сталинград ва б. шаҳарлар мудофааси учун қудратли Истеҳкомлар барпо этилган.

Loading...