ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ

ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИистеъмол эҳтиёжларини қондириш учун қайтаришлик шарти билан аҳолига бериладиган пул маблағлари ёки товарлардан иборат кредит. Одатда, аҳолининг қимматбахр товарларни харид этиши учун ажратилади. Узоқ фойдаланадиган товарлар (автомашина, уй, дала ҳовли, яхта ва ҳ. к.) борки, уларни харид этиш учун жорий даромадлар етишмай қолади, уларни нархи юқори бўлганидан насияга олиш зарурати пайдо бўлади. Истеъмол кредити бевосита (бунда товар эгаси уни харидорга ўз номидан насияга сотади ва харидорни ўзининг қарздорига айлантиради) ва билвосита (бунда кредитни банк беради, яъни товар ха-қини тўлаб юборади ва харидор товар эгасидан эмас, балки банкдан қарз бўлиб қолади) кредит бериш орқали амалга оширилади. Истеъмол кредити берилганда харидор учун товар нархи ошади, чунки у келажакда кайтариладиган пул таркибида товар накдига сотиладиган нархдан ташқари қарз учун фоиз ҳам тўлайди. Aммо товарларни сотиш мушкуллашганда ва аҳолининг муайян қатламини қўллаб-қувватлаш зарур бўлганда фоизсиз кредит ҳам очилади. Мас, талабаларга ўқиш ҳақини тўлаш учун Истеъмол кредити очилганда фоиз ундирилмаслиги мумкин. Фирма ўз ишчиси ёки хизматчисига товар олиш, ўқиш ёки даволаниш учун арзон ёки фоизсиз кредит беради. Истеъмол кредити истеъмолчини замонавий, лекин қимматбаҳо товарлардан баҳраманд этиш, кишиларда келажакда яхши даромад топишга интилиш ҳосил қилиш (чунки қарзни тулаш қўшимча даромад талаб қилади) ва ички миллий бозорни кенгайтириш ҳисобига товарлар сотувини ошириб, капитал оборотини тезлаштиради. Кўпчилик хори-жий давлатлар, хусусан, АҚШда аҳолига Истеъмол кредити бериш кенг ривожланган. Уларда истеъмолчилар кундалик эҳти-ёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, ҳатто узоқ фойдаланиладиган маиший техника, шунингдек, автомобиллар ва б. ни ҳам насияга олиши мумкин. Маҳсулот ёки товар ҳақи истеъмолчининг келгусида ишлаган ҳақидан ундириб олинади.

Истеъмол кредити ҳамма ерда эмас, балки тўйинган бозор (даромад топиб қарзни тўлаш имкони бор) ерда амал қилади. Ўзбекистонда 90-й. ларнинг 2-ярмидан бошлаб «Ўзуйжойжамғармабанк» давлат-акциядорлик уй-жой жамғарма банки аҳолига квартиралар сотиб олиш учун Истеъмол кредити ажратади.

Аҳмаджон Ўлмасов.

Loading...