ИСТИҚЛОЛ (араб. — озодлик, мустақиллик, эркин бўлиш) — инсон, миллат, давлатнинг эркин ривожлана олиш имкониятини ифодаловчи тушунча. «Истиқлол» сўзи «мустақиллик» сўзинингўзаги ҳисобланади ва унга нисбатан бир-ламчи асос вазифасини ўтайди. Араб тилидан кириб келган бу сўзлар асрлар давомида қўлланиб, ўзбек халқи тафаккурига сингиб кетган. Мустақилликка эришиш Истиқлолнинг тўла маънода вокеликка айлангани, яъни бошқаларга тобе бўлмай, ўз эрки билан яшаш, ўзи-ни-ўзи бошқариш ва ўз тақдирини ўзи белгилаш каби тамойилларнинг тўла амалга ошганини билдиради. Истиқлол, асосан, сиёсий жиҳатдан эркин бўлишни англатади, мустақиллик — барча соҳаларда тўла озодликка эришилгани, их-тиёри ўзида эканини ифодалайди.
Ўзбекистон 1991 й. 31 авг. да ўз мустақиллигини эълон қилди ва ривожланишнинг ўзига хос йўлидан бориб, ҳуқуқий демократик давлат барпо этмоқда. Собиқ мустабид тузум даврида муомаладан четлатиб қўйилган «Истиқлол» ва «мустақиллик» сўзлари бугунги кунда тилимизда кенг қўлланиб, маънавиятимиздаги асосий тушунчалардан бирига айланди.
Ад.: Каримов И., Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура, 1-ж., Т., 1996.