ИТ

ИТ (Cams familiaris) — бўрисимонлар оиласига мансуб уй ҳайвони. Ҳамма мамлакатларда тарқалган. Ёввойи аждоди бўри. Мезолит даврида (мил. ав. 15 — 10 минг йил) хонакилаштирилган. Ит ларнинг ҳид билиш, эшитиш ва кўриш органлари, шунингдек, мияси яхши ривожланган. Й. ларда 42 тиш бўлиб, қозиқ тиши ниҳоятда мустаҳкам. Урғочиси 7—8 ойда, эркаги 10 — 12 ойда жинсий вояга етади, эркак Ит арлон деб аталади, қанжиклари (урғочилари) йилига икки марта кукжади. Бўғозлик даври 58—65 кун. 1—2 тадан 12—18 тагача туғади. Итнинг янги ту-ғилган боласи кучук дейилади. Кучук болалар кўр, кар, тишсиз туғилади. Кўзи 10—14 кундан кейин очилади, 5 — 8 кундан кейин кулоклари эшита бошлайди, сут тишлари 20—30 кунда чикали. Онасини 1 — 1,5 ой эмади, сўнгра бошқа овқатларни қам еяверади. Итлар 12—15 й., баъзи зотлари 17 й. гача яшайди. Ит ларнинг бўйи 16—18 см дан 100 см гача, вазни 600 г дан 90 кг гача боради. Уй И. лари ёввойилашиши ҳам мумкин. Ит ларнинг ёввойи ҳолда яшайдиган ягона тури динго ити, асосан, Ав-стралияда тарқалган (Курил о. ларида ёввойилашган хонаки Итлар учрайди). Жаҳонда Итнинг 400 дан ортиқ зоти маълум. Ит 3 та асосий гуруҳга: хизмат Итлари, овчи Итлар, декоратив Ит ларга бўлинади.

Хизмат Итлари қўриқчилик ва махсус хизматлар (ҳарбий, қидирув, қоровуллик, кж ташиш)ни бажаради. Улар бойлоқ, бўш ёки алоҳида катакларда (хоналарда) боқилади. Уларнинг зотлари кўп. Мас, овчаркалар, доберман-пинчер, боксёр, эрдельер, кора терьер, дог, сенбернар, ньюфаунленд. Бу турдаги Итлар бўйчан, шароитларга бардошли, одам буйрукларига ва ма-шкларга тез ўрганади. Улар жанг майдонларида ярадорларни қидириб топиш ва олиб чиқиш, алоқа ишлари, миналарни, наркотик моддаларни топиш каби ноёб ишларни бажаришга қодир. Ўзбекистонда хизмат Ит ларидан Шар-қий Европа овчаркалари кенг тарқалган. Инсон учун энг яқин ёрдамчи Итлар чўпон Итлари ҳисобланади. Бун-дай итлардан бўрибосар, Кавказ, мўгул, шотланд овчаркалари чорва подаларини бўрилардан қўриклаш, поданингта-рқалиб кетишига йўл қўймайдиган «по-дачилик» вазифаларини бажаради. Итлар чекка Шимолда чанага қўшиб, транспорт воситаси сифатида ишлатилади (10—12 Ит қўшилган чанада 400 — 500 кг кжни бир суткада 80—100 км масофага етказиши мумкин).

Овчи Итлар гуруҳига мансуб 100 дан ортиқ зот мавжуд, този, лайча, сеттер, пойнтер, лайка, исковуч ва б. Булар ёввойи ҳайвон ва паррандаларни топиб, овчиларга ёрдамлашади. Овчи Итлар билан спорт мусобақалари ҳам ўтка-зилади. Уйда асраладиган декоратив Ит лардан узун жунли бароқ И. лар, жингалак жун бароқ Итлар, балонка, пакана зотли терьер, пудель, шпиц, пекин ва япон итлари, мопелар кенг тарқалган. Улар деярли хўжалик аҳамиятига эга эмас ва уларни фақат Ит иш-қибозлари урчитади ва боқади.

Итлар гижжа, гельминтозлар, қирма темиратки, қўтир, қутуриш каби юқумли касалликлар билан оғрийди. Бу касалликлар Итдан одамларга юқиши ҳам мумкин. Шу сабабли, Итлар хамиша ветеринария назоратида туради, ҳар йили улар профилактика мақсадларида қутуришга, кучуклар эса ўлатга қарши эмланиши лозим (яна қ. Итчилик, Итсимонлар).

Рашид Ганиев.

Loading...