ИТАЛИЯ

ИТАЛИЯ (Italia), Италия Республикаси (Repubblika Italiana) — Европа жан. да, Ўрта денгиз ҳавзасида жойлашган давлат. Апеннин я. о., Сицилия, Сардиния ва б. кичик оролларни ўз ичига олган. Майд. 301,2 минг км2. Аҳолиси 57,679 млн. киши (2001). Маъмурий жихатдан 20 вилоят (regione)ra бўлинади. Пойтахти — Рим ш.

Давлат тузуми. Италия — республика. Амалдаги конституцияси 1947 й. 22 дек. да қабул қилинган ва 1948 й. 1 янв. дан кучга кирган. Давлат бошлиги — президент (1999 й. майдан К. А. Чампи). У парламент иккала палатасининг қўшма мажлисида вилоятлар вакиллари иштирокида 7 й. муддатга сайланади. Қо-нун чиқарувчи орган депутатлар палатаси ва сенатдан иборат парламент. Ижрочи хркимиятни Вазирлар Кенгаши амалга оширади. Президент Вазирлар Кенгаши раиси ва унинг таклифига биноан вазирларни тайинлайди.

Табиати. Мамлакатнинг қирғоқ чизиғи (7,5 минг км) Апеннин я. о. нинг жан. да пасти-баланд бўлса, бошқа қисмида деярли текис. Ҳудудининг 4/5 қисми тоғ ва қирлардан иборат. Италиянинг шим. да Альп тоғлари жойлашган: Ғарбий Альп тоғлари (Монблан чўққиси, 4807 м — И. нинг энг баланд нуқтаси)нинг ён багирлари тик. Шарқий Альп тоғлари (энг баланд нуқтаси — Ортлес тоғи, 3899 м) аста-секин пасая бориб, шарқда Карст платосига туташиб кетган. Альп тоғлари жан. да жойлашган Падан текислиги шарқда Адриатика денгизига томон пасайиб боради. По дарёсининг водийси ботқоқли пасттекислик. Аленнин я. о. бўйлаб 1200 км масофада Апеннин тоғлари жойлашган. Бир неча сўнган ва сўнмаган вулканлар (Амиата — 1734 м, Везувий — 1277 м) бор. И. оролларининг рельефи, асосан, тоғлик, оролларда Этна (3340 м), Стромболи, Вулькано вулканлари бор. Италиянинг ўрта ва жан. қисмларида тез-тез кучли зилзила бўлиб туради.

Италияда тошкўмир, битумли сланец, нефть, газ, қўрғошин, pyx, темир рудалари, боксит, олтингугурт ва ош тузи конлари бор. Италия симоб рудаси захираси бўйича дунёда етакчи ўринда. Тосканада мармар қазиб олинади. Маъданли ва иссиқ (т-раси 100—200°) булок, кўп.

Иқлими Ўрта денгизга хос субтропик, Падан текислигида мўътадилроқ. Альп тоглари шим. дан келадиган со-вуқ шамолни тўсиб туради. Ёзи иссиқ ва қуруқ. Июлнинг ўртача т-раси тоғ этаклари ва текисликларда 20—28°, баъзан иссиқ шамол эсганда 40—45° га кўтарилади. Янв. нинг ўртача т-раси Альп тоғлари этаклари ва Падан текислигида 0°, Апеннин я. о. ва оролларда 1 — 12°. Шарқий Альп ва Шим. Апеннин тоглари Италиянинг энг серёғин (йилига 3000 мм) жойларидир. Мамлакат ич-карисида йилига 600—800 мм, Сицилия ва Сардиния о. ларида 500 мм ёғин ёғади. Альп тоғларининг Италия ҳудудидаги қисмида 800 дан ортик, музлик бор.

Энг йирик дарёси — По ва унинг ирмоқларида кема қатнайди. Дарёлар Италиянинг шим. қисмида кўпроқ. Дарёлари ёмғир, қор ва музликлардан сув олади. Улардан суғориш ва гидроэнергия олишда фойдаланилади. Йирик кўллари: Гарда, Комо, Лаго-Мажоре, Больсена ва б. Уларда кема қатнайди, соҳилларида курорт кўп.

Альп тоғларининг 1800 м баландликкача бўлган қўнғир-ўрмон тупроқли ён бағрида кенг баргли ва игна баргли ўрмонлар, ундан юқоридаги тоғ-ўтлоқи тупроқларда бутазорлар, субальп ва альп ўтлоклари бор. Апеннин я. о., Сицилия ва Сардиния о. ларида (тупроғи жигарранг) 500—600 м баландликда доим яшил тош дуб ва пўкак дублари, пиния, ҳалаб қарағайлари, буталар усади. 1500 м баландликкача жигарранг ва қўнғир тоғ тупроқли ерларда дуб, қора қайин ва каштан ўрмонлари, 2000 м дан баландда игна баргли, кенг баргли ўрмонлар, тоғ тепаларида субальп ўтлоклари бор.

Италияда ёввойи ҳайвонлар, асосан, тоғларда учрайди. Альп ва Апеннин тоғларида серна, ёввойи мушук, тоғ ва ўрмон сувсари, сассиқкўзан, қўнғир айиқ, қуён, тийин яшайди. Қушларнинг 400 га яқин тури, судралувчилар бор. Овланадиган балиқ тури кўп. Италияда ноёб ўсимлик, ҳайвон ва геологик объектларни сақлаш учун қўриқхоналар ташкил этилган. Миллий боғлари: Стельвио, Гранпарадизо, Абруццо, Калабрия, Чирчео ва б. — жами майд. 200 минг га.

Аҳолисининг 98% дан кўпроғи итальянлар; қолган қисми ретороманлар, тироллар, французлар, словен ва хорватлар, шунингдек, албанлар, каталонлар ва б. Расмий тили — итальян тили. Асосий дин — католик дини. Аҳолининг 67% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Рим, Милан, Неаполь, Турин, Генуя, Палермо.

Тарихи. Италия ҳудудида палеолит даврида одамлар яшаган. Апулиянинг Кастро ш. яқинидаги Романелли горидан, Лигуриянинг Гримальди қишлоғи яқинидаги Барма-Гранде ғоридан, Эмилиянинг Савиньяно манзилгоқидан топилган археология ёдгорликлари шундан далолат беради. Шим. Италияда жез даврита мансуб археология мада-нияти, ўрта Италияда унга турдош бўлган маданиятлар нишоналари жуда кўп. Темир давршха Италия ҳудудида пайдо бўлган бир қанча маданиятлар кўпгина археология ёдгорликларини қолдирган. Улар орасида вилланлар маданияти етакчи бўлган. Мил. ав. 2—1минг йилликларда қоз. Италия ҳудудида лигурлар, эт-русклар яшаган, аста-секин италиклар (шу жумладан, лотинлар) кўчиб келиб жойлаша бошлаган. Италиклар гу-руҳига мансуб бўлган сабинлар б-н бирга лотинлар Римга асос солганлар (мил. ав. 754—53-й. лар). Мил. ав. 5—3а. ларда Италия ҳудуди қад. Ашнинг асосий қисми бўлган. Мил. 5-а. гача, яъни И. Рим давлати таркибига кирган давргача бўлган Италиянинг шундан кейинги тарихи ва унинг қудудида қулдорлик ту-зуми шаклланганлиги ҳақида Қад. Рим мақоласига қаранг.

Мил. 3-а. да, асосан, Италия ҳудудидан иборат бўлган Рим империясида қулдорлик тузуми инқирозга учраган. Қулдорлик жамияти замирида феодализм унсурлари вужудга кела бошлади: йирик ер эгалиги билан бирга майда хўжаликнинг мавжудлиги, натурал хўжалик хукмронлиги Рим империяси даврида бутунлай бархам топмаган ер эгаларининг сиёсий ҳокимияти ошиб борган эди. 4—5-а. да Италияга бостириб кирган герман қабилалари ва б. варвар қабилалар Рим империясига сезиларли зарба бердилар. 5-а. бошларида Италияга кириб келган вестготлар 413 й. да Римни ишғол қилдилар. 455 й. да Рим вандаллар томонидан тор-мор қилинди. Мил. 5-а. да герман, вестгот, вандал ва б. кабилаларнинг ҳужуми, қуллар ҳамда колонларнинг қўзғолонлари натижасида Ғарбий Рим империяси емирилгач, 476 й. Одоакр бошчилигида қироллик ҳоки-мияти ўрнатилди. 488 й. да Теодорих бошчилигида остготлар қироллиги бу-нёд этилди. 554 й. И. ни Византия, бо-сиб олди ва Византия императори Юстиниан I 554 й. Прагматик санкция чиқарди, бу қужжат Рим империясининг ижтимоий-иқтисодий муносабатларини қайта тиклашга қаратилган эди. 568 й. да Шим. Италияга лангобардлар келишди. Лангобардларнинг истилоси қулдорлик тартибига узил-кесил зарба берди. Улар қулдорларнинг аксари қисмини қириб ташладилар ва ҳайдаб юбордилар. Улардан мусодара қилинган ерлар истилочи заминдорлар ўртасида тақсимланди. Эркин деҳқон вақ-тинча асосий ишлаб чиқарувчи кучга айланди. Аммо Римдаги йирик ер эгалигининг бир қисми (қуллар ва колонлар билан бирга) барибир сақланиб қолган эди. Рим хусусий мулкчилиги таъсирида лангобардлар жамоасининг парчаланиши кучайди, карам деҳқонлар синфи ва заминдорлар синфининг шаклланиш жараёни тезлашди. Илк феодал давлати вужудга келди. Италиянинг бир қисми Византия ҳукмронлиги остида қола берди. 751 й. да лангобардлар Равенна экзархатини босиб олди, сўнгра франклар уни лангобардлардан тортиб олишди. 556 й. да франклар қироли Пипин Пакана Равенна экзар-хати, Рим дукати ва Пентаполисни папага совға қилгач, папаларнинг те-ократик давлати (Папа вилояти) таркиб тогши. 773—74 й. ларда Италияни франклар қироли Буюк Карл босиб олди. Италиянинг франкларга тобе бўлиши унда заминдорлик муносабатларининг ривожланишини тезлаштирди. 781 й. да Италия қироллиги ташкил топди. Буюк Карлнинг ўғли Пипин унинг қироли бўлди. Франклар истилосидан сўнг Италияда мулкдорлик муносабатлари тез ривожлана бошлади. 887 й. Буюк Карл сулоласидан бўлган Карл III ағдарилгач, йирик зодагонлар ўртасида Италия тахти учун кураш авж олди. 9-а. да Италияга жан. дан араблар, шим. дан венгерлар ҳужум қилди. 10-а. нинг 2-ярмидан 12-а. бошларигача Италиянинг кўп қисми герман императори Оттон I таъсирида бўлди. 10—11-а. ларда Италиянинг Милан, Венеция, Генуя, Пиза ва б. шахарлари епископ-сеньорлар исканжасидан қутулиб, мустақил шаҳарларга айланди. 11 — 12-а. ларда Италия шаҳарларида ҳунармандлар ва савдогарлар корпорациялари—цехлар вужудга келди. Коммуналар ғалаба қозонгач, ҳокимият сеньордан консуллар ҳайъати қўлига ўтди, шаҳар зода-гонларининг, бой савдогарларнинг намояндалари шу ҳайъат таркибига кирарди. Ҳунармандлар билан майда савдогарлар ҳокимиятга йўлатилмас эди. Халқ йиғинининг аҳамияти унчалик катта эмас эди. Сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқларнинг коммунага ўтиши заминдорларнинг қудратини путурдан кет-казди ва Италия иқтисодиётининг ривожланиши ҳ. амда атрофдаги майда шаҳар ва қишлоқлар ҳудудида бўйсундириш йўли билан шаҳардавлатларнинг ташкил топиши учун турки бўлди, бу шаҳар-давлатларда ўша давр учун ғоят илғор бўлган янги давлат шакли — республика тузуми ўрнатилди. Шаҳаркоммуналар товар-пул муносабатлари ривожланган қудратли марказларга айланди; салиб юришлари эса бу ерда порт шаҳарлар (Венеция, Генуя, Пиза, Анкона) равнақ топишига, уларни Европа билан Шарқ ўртасидаги асосий савдо воситачиларига айлантирди. Шим. ва Ўрта Италия даги шаҳарларнинг иқтисодий устунлиги Италиянинг шу қисмида 11 —12-а. ларда йирик заминдорларнинг ерларни деҳқонлар, рицарлар, савдогарлар ва баъзан шаҳарларнинг юқори табақасига ижарага беришига олиб келди. 12—13-а. ларда Италия шаҳарларининг қўллаб-қув-ватлаши б-н қишлоқ коммуналари вужудга кела бошлади, улар ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи берилишини талаб қилдилар. Қишлоқ коммуналари заминдорлар ҳукмронлигидан озод бўлишлари б-ноқ қўшни шаҳарларга қарам бўла бордилар. 12—13-а. да Павия, Милан ва б. шахарларда ҳунарманд, савдогар ва майда рицарлар йирик зодагонларга қарши курашдилар. Шу даврдаги шаҳарлар аҳолиси Италияга бостириб кирган герман заминдорларига қарши қаҳрамонларча курашди. 1158 й. да император чиқарган Ронкаль қарорига бино-ан Италия коммуналари сиёсий мустақилликдан маҳрум бўлди. Герман заминдорларига қарши кураш даврида Италия шаҳарларида гвельфлар ва гибеллинларнинг сиёсий партиялари вужудга келди. 1162 й. да герман босқинчиларига қаршилик кўрсатишнинг асосий маркази бўлган Милан вайрон қилинди. 1167 й. да Шим. Италия шаҳарлари бирлашиб, «Муқаддас Рим империяси» императорларига зарба бериш учун Ломбардия лигасини туздилар. Герман заминдорларига қарши кураш итальян халқининг миллий ўзлигини англаш унсурлари пайдо бўлишига кўмаклашди. 1183 й. Констанца сулҳига биноан Италия шаҳарлари императордан ҳақиқий мустақилликни яна тиклаб олдилар.

11-а. да Жан. Италия ва Сицилияни норманнлар босиб олган эди, бу ерларда заминдорлик муносабатлари Шим. ва Урта Италия дагидан сустроқ ривожланди. 13-а. да ҳам ярим деҳқонларнинг катта қатлами бор эди. Сицилия қироли ва «Муқаддас Рим империяси» императори Фридрих II Штауфен Сицилияни марказлашган бюрократик монархияга айлантирди, ўз хукмронлигини бу-тун Италияга ёйишга беҳуда уринди. 13-а. 60-й. ларда Жан. Италия ўзига Анжуй сулоласини бўйсундириб олди. 1282 й. даги халқ қўзғолони туфайли Сицилия кироллиги парчаланди. 13-а. охири — 14-а. бошларида Сицилияни, 15-а. ўрталарида Жан. Италияни ҳам Арагон сулоласи қўлга киритиб олди. Шу тариқа Италия жан. ис-панлар хукмронлиги остига ўтди.

13-а. да Италия шаҳарларининг илк ривожланиши туфайли Шим. ва Ўрта Италия даги илғор шақар-давлатларда дастлабки товар-пул муносабатлари нишоналари вужудга келди: банк иши ривожланди, денгиз орти савдоси, мовут тўқиш равнақ топди (Флоренция, Венеция, Генуя, Пиза, Болонья). Банк ва савдо сармоясидан саноатни ривожлантириш учун фойдаланилди. Ҳунармандчиликнинг кенгайиши шаҳар-давлатларнинг ўзига қарашли ҳудудларда деҳқонларнинг серваж (крепостной қарамлик) дан озод қилишига имкон берди. Деҳ-қонларнинг кўпчилиги шаҳарларга кўчиб, устахоналардаги ёлланма ишчилар сафини тўлдирди. Шим. ва Ўрта Италия шаҳарларида савдогарҳунармандлар билан заминдорлар ўртасида шиддатли кураш натижасида заминдорлар сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум бўлдилар.

Шим. ва Ўрта Италия шаҳар ва қишлокларида и. ч. кучларининг жадал ривожланиши туфайли 14—16-а. ларда дунёда биринчи марта илк товар-пул муносабатлари пайдо бўлиши ва ривожлани-шига олиб келди. 14-а. Шим. ва Ўрта Италиянинг айрим йирик шаҳарларида ёлланма ишчилар неча ўн минглаб ки-шига етди, асосан мовут тўқимачилигида мануфактура пайдо бўлди. 14—15-а. ларда халқ қўзғолонлари кучайиб боришидан чўчиган «семиз» пополанлар шахарларда республика идора усулини тирания б-н алмаштирдилар. 15-а. да Флоренция, Милан, Болонья, Феррара, Урбино ва б. жойларда тирания му-стаҳкам қарор топди. 16-а. 2-ярмида Италияда реакция кучайиши, мулкдорлик муносабатларининг инқирози ва савдо-саноат муносабатларининг кенг илдиз отиши Италияда маърифатпарварлик оқимини келтириб чиқарди. Савдо-саноатнинг ривожланиши ва маърифатпарварлик харакати Италия тарихида янги давр — чет эл ҳукмронлигига қарши кураш бошланишига сабаб бўлди. 1789 — 94 й. ларда Францияда бўлиб ўтган инқилоб И. даги инқилобчилар фаолия-тини кучайтирди. Франциядаги каби Италияда ҳам якобинчилар ҳаракати пайдо бўлди. 1796—97 й. лардаги Наполеон юришидан сўнг И. Республикаси (1797) тузилди. 1799 й. А. В. Суворов армияси француз армиясини Италиядан суриб чикарди. Лекин 1800 й. Наполеон армияси Италияга яна бостириб кирди. Пьемонт, Лигурия, Тоскана, Папа вилоятлари Францияга қўшиб олинди, Цизальпин (1802 й. дан Италия) Республикаси Италия қироллигига айлантирилди (Наполеоннинг ўзи император эди). Шундай қилиб, бутун Италия (Сардиния ва Сицилия о. ларидан ташкари) Франция қўл остида бирлаштирилди. 1814 й. дан Италияда Франция ҳукмронлигига карши курашувчи ташкилотлар тузила бошлади. Наполеон империяси емирилгач, Вена конгресси (1814—15) мамлакатнинг Австрияга карамлиги ва кўплаб қиролликларга бўлинганлигини расмийлаштирди. 19-а. 40-й. ларидан Ломбардия, сўнгра Пьемонтда саноат инкилоби бошланди.

1848—49 й. ларда инқилоб содир бўлди. Франция, Австрия ҳамда Италия заминдорлари тил бириктириб, инқилобни бостирди, олдинги тартибларни тиклади. 1860 й. май ойида Ж. Гарибальди уюштирган ҳарбий юриш Италияни бирлаштиришда муҳим роль ўйнади. Австрия зулмидан озод қилинган ерлар Пьемонтга бирлаштирилди, 1861 й. дан Пьемонт бирлашган Италия қироллиги деб юритилди. 1870 й. га келиб Италия бирлаштириб бўлинди ва у босқинчилик йўлини тута бошлади. Италия Германия ва Австрия-Венгрия билан бирга Учлар иттифоқини тузди (1882). Италия қўшинлари 1889—90 й. ларда Сомали ва Эритреяни босиб олди, лекин Эфиопияда қақшатқич зарбагадуч келди. 1911 — 12 й. лардаги Италия туркия уруши натижасида И. Ливияни босиб олди. 1916 й. 27 авг. да И. Германияга қарши уруш эълон қилди. Уруш мамлакат иқтисодиётига катта зарар келтирди. Урушнинг оғир оқибатлари ва иқтисодий танглик Италияда ғалаёнлар бошлани-шига олиб келди. Айниқса, Турин ишчиларининг қўзғолони жуда кучли бўлди. Инқилобий кучларнинг тарқоқлигидан фойдаланган аксилинқилобчи унсурлар ҳокимият тепасига 1922 й. 31 дек. да Б. Муссолинини келтириб қўйди. Муссолини ҳукумати демократик кучларга қарши кураш бошлади. 1929—33 й. лардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони Италия иқтисодиётини мушкул аҳволга солиб қўйди. Шунга қарамай, Муссолини ҳукумати мамлакатни ҳарбийлаштираверди ва янги урушга ҳозирлик кўра бошлади. 1935 й. 3 окт. да Италия уруш эълон қилмасдан Эфиопияга ҳужум бошлаб, 1936 й. нинг май ойида уни ва 1939 й. да Албанияни босиб олди. И. Миллатлар Иттифоқидан чиқиб, «Антикоминтерн пакти»га қўшилди (1937) ва гитлерчилар Германиясининг асосий иттифокчисига айланди. 1940 й. окт. да И. Грецияга, 1941 й. апр. да Югослави-яга ҳужум қилди. 1941 й. 22 июнда Италия собиқ СССРга уруш эълон қилди, шар-қий фронтга итальян экспедицион корпуси (1942 й. дан армия)ни юборди. Лекин 1943 й. И. қўшинлари собиқ Совет армияси томонидан тор-мор қилинди. Сицилияга Англия-Америка қў-шинлари бостириб кирди. Бу вокеалар Муссолини сиёсатининг инқирозга уч-рашига ва ҳукуматнинг маршал П. Бадольо кўлига ўтишига сабаб бўлди (1943 й. 25 июль). Бадольо Англия-Америка қўмондонлиги б-н яраш (сўзсиз таслим бўлиш) шартномасига яширинча имзо чекди. Бундан хабардор бўлган Германия Италиянинг катта қисмини босиб олиб, Муссолини бошлиқ қўғир-чоқҳукумат тузди. 1943 й. кузидан итальян халқи озодлик учун кураш бошлади. Ниҳоят, 1944 й. апр. да барча антифашист партияларнинг вакилларидан иборат янги ҳукумат (Бадольо бошлиқ) тузилди. Умумхалқ қуролли кўзғолони натижасида 1945 й. апр. да мамлакат фашистлардан озод бўлди. 1946 й. 2 июнда республика эълон қилинди.

Италия —1945 й. дан БМТ аъзо-си. 1992 й. 10 янв. да ЎзР суве-ренитетини тан олди ва ўша йил 24 мартда дипломатия муносабати ўрнатди. Миллий байрами — 2 июнь — Республика эълон қилинган кун (1946); 1977 й. дан 2000 й. гача июннинг биринчи якшан-басида нишонланган.

Трир шаҳри деворларининг ши-молий дарвозаси (қурилиш 180 й. да бошланган, аммо ниҳрясига етмаган).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. «Олға, Италия» партияси, 1993 й. сиёсий уюшма сифатида тузилган, 1996 й. партияга айлантирилган; И. либерал партияси, 1848 й. да асос солинган, 1944 й. да кайта тикланган, 1994 й. мартида ўзини ўзи тугатган ва ўша йил июлда қайта ташкил этилган; И. Халқ партияси, тугатилган Христи-андемократик партия негизида 1994 й. 18 янв. да расмий равишда тузилган; Коммунисток қайта қуриш партияси, 1991 й. ташкил этилган; И. республи-качилар партияси, 1832 й. дан фаолият кўрсатади; И. социал-демократик партияси, Социалисток партия парчаланиши натижасида 1947 й. да тузилган, 1966 й. да Социалисток партия билан қўшилган, 1969 й. дан яна мустакил партия; И. социалистлари, Италия со-циалистик партиясининг бўлиниши натижасида 1994 й. тузилган; И. социалисток партияси, 1892 й. да Италия меҳнаткашлар партияси номи билан тузилган. Италия умумий меҳнат конфедерацияси, 1906 й. да тузилган; И. мехнаткашлари касаба уюшмалари конфедерацияси, 1948 й. да ташкил этилган, Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерацияси аъзоси. Италия меҳнат иттифоқи, 1950 й. да тузилган.

Хўжалиги. Италия — юксак ривожланган индустриал-аграр мамлакат. Дунёда энг ривожланган 10 давлатнинг бири. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 31,6%, қ. х. улуши 2,9%, хизмат кўрсатиш соқаси 65,5% (1997). Италияда 12 млн. дан зиёд аҳоли хизмат кўрсатиш соҳасида, 6,5 млн. киши саноатда, 1,5 млн. киши қ. х. да банд.

Саноатида оғир саноат устун. Жумладан, машинасозлик, металлургия, автомобилсозлик, тўқимачилик, электроэнергетика, нефтни кайта ишлаш, нефть кимёси ривожланган. Саноат маҳсулотининг анчагина қисми экспорт қилинади. Италияда хом ашё ва энергетика захиралари кам, борлари хам нотекис жойлашган. Нефть ва газ (асосан, Падан текислиги, По дарёси этаклари, Адриатика денгизи соҳилига яқин жойлар ва Сицилия о. да), қўрғо-шин, рух (асосан, Сардиния о. да), темир рудалари (Аостада ва Сардиния о. да), боксит, киноварь (симоб руда-си), пирит (Тоскана вилоятида), ол-тингугурт, туз (Сицилия о. да), қўнғир кўмир, бинокорлик материаллари ва б. қазиб олинади. Иссиклик электр ст-ялари электр энергетиканинг асосини ташкил этади. Атом электр стялари ва геотермал ст-ялар қурилган. Йилига ўртача 222 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади. Металлургия саноати, асосан, четдан келтирилган хом ашё асосида ишлайди. Қора метал-лургиянинг энг йирик корхоналари Генуя, Неаполь атрофида, шунингдек, Пьомбино ва Тарантода; рангли металлургия корхоналари Венеция, Больца-но, Мори, Милан ш. лари ва Сардиния о. да жойлашган. Нефтни қайта ишлаш корхоналари (четдан келтирилган хом ашё асосида), асосан, денгиз соҳилидаги жойлар (Генуя, Неаполь, Венеция, Специя, Аугуста) да ва нефть маҳсулотлари энг кўп ишлатиладиган шаҳарлар (Милан ва б.)да. Саноатнинг етакчи соҳаси бўлган машинасозлик тармоклари: автомобилсозлик (Турин), кемасозлик (Генуя, Ливорно, Неаполь, Венеция, Триест), станоксозлик (Милан, Брешна, Турин), приборсозлик (Ивреа), электротехника (Милан, Варесе, Бергамо, Турин, Генуя) ва электрон (Милан атрофи) саноати ривожланган. Нефть кимёси, пластмасса, маъданли ўғит, сунъий тола, фармацевтика ва резина маҳсулотлари, синтетик каучук и. ч. юқори даражага етган. Ломбардия ва Пьемонт — анъанавий тўқимачилик марказлари. Озиқ-овқат саноатининг асосий тармоклари — ун, макарон, пишлоқ, қанд-шакар, кон-серва, зайтун ёғи, узум виноси (йилига 70 млн. гектолитр) и. ч. дир. Енгил саноат, хусусан, пойабзал и. ч. ривож топган. Ҳунармандчиликка айниқса катта эътибор берилади.

Қишлоқ хўжал и ги нинг етакчи тармоклари — деҳқончилик (58%) ва чорвачилик (42%). Унумдор ерларнинг 34,3% (19,6 млн. гектар) ҳайдалиб, экин экилади, 11% боғ, токзор ва зай-тунзор, 19,2% майсазор ва яйлов. Асосий дон экинлари — буғдой, макка-жўхори, сули, арпа, шоли. Қанд лав-лаги, узум, зайтун, цитрус мевалар ва сабзавот ҳам етиштирилади. Вино и. ч. ҳажми жиҳатидан Италия дунёда етакчи ўринлардан бирида туради. Италия йилига 6 млн. тоннага яқин турли хил ҳўл мева беради, унинг салкам 60% мамлакат шим. даги ихтисослашган фермер хўжаликларида етиштирилади. Жан. вилоятларда бодом, ёнғоқ, фундукзорлар кўп. Узум ҳосили йилига 10 млн. тонна (унинг 90% кайта ишланиб, вино қилинади), цитрус мевалар хрсили йилига 3,3 млн. тонна, помидор ҳосили 5,5 млн. тонна. Чорвачилиқца қорамол (8,8 млн. бош), чўчқа (9,6 млн. бош) ва қўй (12,2 млн. бош) боқилади. Мамлакат шим. да сут ва гўшт чорвачилиги устун. Балиқчилик яхши ривожланган.

Транспорти. Йўловчиларнинг 90% дан кўпроғи, юкларнинг 80% дан ортиғи автомобиль транспортида ташилади. Автомобиль йўллари уз. —304 минг км, т. й. уз. — 19,6 минг км. Четга юбориладиган ва четдан олинадиган юкларнинг аксарияти денгиз транспорти орқали ташилади (экспорт кжларининг 60—65%, импорт юкларининг 80-90%). Асосий денгиз портлари: Генуя, Триест, Венеция, Неаполь.

Италия — халқаро сайёҳликнинг энг катта марказларидан бири (йилига 50 млн. дан кўпроқ сайёҳ келиб кетади).

Ташқи савдоси. Италия иқтисодиёти кўп жиҳатдан ташқи савдога боғлиқ. Италия четга саноат машина-ускуналари, транспорт воситалари, ёзув ва ҳисоб машиналари, кимё ва қ. х. маҳсулотлари, кийим-кечак ва пойабзал, нефть маҳсулотлари ва б. чиқаради. Четдан нефть, кўмир, темир рудаси, қора ва рангли металлар, пахта, шунингдек, машиналар, ёғоч, қоғоз, озиқ-овқат келтиради. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: Европа иқтисодий ҳамжа-мияти мамлакатлари, АҚШ, Россия. Пул бирлигилира.

Тиббий хизмати. Италияда давлат даволаш муассасаларидан ташқари хусусий шифокорлик ҳам кенг тарқалган. Шифокорлар ун-тларнинг 27 тиббиёт фтида тайёрланади. Курортлар, айниқса, маъданли сув ва лой-балчикдар воситасида даволовчи санаторий кўп. Энг машҳурлари: Монтекатини-Терме, Фьюжи, Сальсомажоре, Кастелламмаре-ди-Стабия, АбаноТерме, Капри.

Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари. Италия даги замонавий халқ таълими тизими 19-а. нинг 2-ярмидан таркиб топа бошлаган. 1859 й. да 6—9 ёшдаги болаларнинг мажбурий таълими тўғрисида қонун (Казати қону-ни) қабул қилинган эди. Италияда 6—14 ёшдаги болалар учун мажбурий 8 й. лик таълим жорий этилган. Давлат мактаблари билан бирга, асосан, диний ташкилотлар таъминотидаги хусусий мактаблар ҳам мавжуд. Халқ таълими тизимига қуйидагилар киради: 3—5 ёшли болалар учун мажбурий бўлмаган мактабгача тарбия муассасалари, мажбурий мактаблар (6 — 11 ёшли болалар учун 5 й. лик бошланғич ва 3 й. лик қуйи ўрта мактаб), мажбурий мактаб неги-зида ўрта умумий таълим ва ҳунар таълими берадиган тўлиқўрта умумий таълим мактаблицейлари (5 й. таълим берадиган мазкур ўқув юртини битирганлар ун-тга кириш ҳуқуқини олади), ўрта пед. ўқув юртлари (бошланғич мактаб муаллимларини тайёрловчи 4 й. лик ўқитувчилар ин-тлари ва мактабгача тарбия муассасалари тарбиячиларини тайёрловчи 3 й. лик пед. мактаблари), ҳунар ўқув юртлари (малакали ишчиларни тайёрловчи 3 й. лик ҳунар ин-тлари, ўрта техника маълумотли ходимларни тайёрловчи техника ин-тлари), ўрта бадиий ва мусиқа ўқув юртлари, олий ўқув юртлари (ун-т ва олий мактаблар). Италияда 27 та ун-т, 50 дан ортиқ давлат ва хусусий олий мактаблари ҳамда хусусий ун-тлар бор. Йирик ун-тлари: Болонья ун-ти, Рим унти, Неаполь ун-ти, Милан, Бари, Генуя ва б. шаҳарлардаги ун-тлар. Италияда 150 йирик кутубхона, жумладан, Римда 31, Миланда 19, Неаполда 19, Флоренцияда 9, Туринда 6 кутубхона бор. 170 дан ортиқ музей ва расм галереялари мавжуд. Энг машҳурлари: Римдаги Миллий музей, Жулиа музейи ва вилласи, Боргезе музейи ва галереяси, антик санъат галереяси, замонавий санъат миллий галереяси, Флоренциядаги Миллий музей, археология музейи, расм галереяси (жумладан, Уффици галереяси), Мессина, Неаполь, Палермо, Перужа, Венециядаги музейлар.

Тадқиқотлар миллий кенгаши (1923) атом энергияси масалаларидан ташқари барча фан соҳаларини бошқарадиган ва унга раҳбарлик қиладиган асосий давлат ташкилотидир. Унга и. т. институт ва тадқиқот марказлари, лаб. лар бўйсунади. Кенгаш Италиянинг халқаро илмий алоқаларини амалга оширади. Атом энергияси Миллий комитети атом энергияси соҳасидаги тадқиқот ишларини бошқаради. Италияда бир неча академия, жумладан, Деи Линнеи миллий академияси, Миландаги табиий фанлар ва адабиёт академияси (1803), Палермо, Турин, Рим ва б. шаҳарларда Тиббиёт ФАлари бор. Ун-тлар қошида илмий муассасалар ишлайди. Ядро физикаси миллий ин-ти мамлакатда шу соҳада олиб бориладиган барча тадқи-қот ишларини бирлаштиради. 20 дан зиёд ин-тда қ. х. фанлари соҳасида тад-қиқот олиб борилади. Соғлиқни саклаш вазирлиги биол., кимё, фармакология, гигиена ва б. соҳалардаги ишларни на-зорат қилиб туради. Италияда айрим халқаро тадқиқот марказлари — Неаполда Генетика ва биофизика ин-ти, Триестда Назарий физика маркази, Удинеда Механика маркази, Испрада Ядро тад-қиқотлари маркази мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Италияда бир қанча газ. ва жур. лар нашр этилади. Энг йириклари: «Мессажеро» («Хабарчи», кундалик газ., 1878 й. дан), «Коррьере делла сера» («Кечки хабарнома», кундалик газ., 1876 й. дан), «Стампа» («Матбуот», кундалик газ., 1868 й. дан), «Дискуссио-не» («Баҳс», ҳафталик жур., 1953 й. дан), «Мондо операйо» («Ишчи дунё-си», ҳафтада 2 марта чиқадиган жур., 1948 й. дан), «Панорама» (ҳафталик жур., 1962 й. дан), «Унита» («Бирлик», кундалик газ., 1924 й. дан), «Репуббли-ка» («Республика», кундалик газ., 1976 й. дан). Италияда 1924 й. дан радиоэшиттириш, 1954 й. дан телекўрсатувлар олиб борилади. Италия радиоэшиттириш ва теле-кўрсатувлар хизмати — РАИ-ТВ 1924 й. да ташкил этилган. Аженция Национале Стампа Ассочата (АНСА) ахборот агентлиги 1945 й. дан, Аженция Жорналистика Италиа (АЖИ) ахборот агентлиги 1950 й. дан бери ишлайди.

Адабиётининг илк намуналари ўрта асрларда лотин тилида яратилган (асосан, линий қасидалар, афсоналар, воқеий қиссалар тўқилган). Итальян адабиётида антик юнон ва рим адабиёти анъаналари ва шарқ маданиятининг таъсири кучли бўлган. 12—13-а. ларда халқ тилида диний ва дунёвий адабиёт намуналари («Новеллино», «Етти до-нишманд китоби» ва б.) яратилди. 13-а. да ташкил топган «Ёқимли янги ус-луб» фалсафий шеърият мактаби намояндалари (Г. Гвиницелли, Г. Кавальканти, Чино да Пистоя, Д. Фрескобальди) чин муҳаббатни куйладилар. Италия адабиётининг буюк вакили Данте ижоди шу мактаб таъсирида шакллан-ди ва ривож топди. Унинг ижоди итальян адабиёти ва адабий тилини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Италияда гуманистик дунёкараш ва янги адабиёт эрта вужудга келди. Ф. Петрарка, Ж. Боккаччо, Л. Ариосто ва б. адиблар истибдодни, диний жаҳолатни фош этдилар. У рта асрларда Италияда комедия жанри ривожланди. Бу жанрда Б. Биббиена, Н. Макиавелли, П. Аретино ажой-иб асарлар яратишди.

16-а. бошларида миллий адабий тил шаклланди, адабиётда гуманистик дунёқараш ҳукмронлик қилди, янги адабий жанрлар пайдо бўлди. Аммо 16-а. 2-ярмида мамлакатда рўй берган умумий таназзул таъсирида реакция кучайди. Микеланжело Буонарроти, Ж. Бруно, Т. Тассо ва б. адиблар гуманизм анъаналарини давом эттирдилар. 17-а. да формалистик оқимлар, барокко услу-би қарор топди. 18-а. да «ниқоблар ко-медияси»нингҳимоячиси К. Гоцци янги асарлари билан майдонга чикди. К. Гольдони миллий реалистик комедия жанри назариясини ва ўнлаб ажойиб комедияларни яратди.

18-а. охири ва 19-а. бошларида Италия адабиётида инқилобий классицизм оқими устунлик қилди. В. Альфьери жанговар трагедиялар («Брут I», «Брут II», «Саул» ва ҳ. к.) яратди. Наполеон юришлари даврида ватанпарварлик руҳидаги адабиёт юзага келди (У. Фосколонинг роман, трагедиялари). А. Мандзони романлари («Озодлик тантанаси», «Бешинчи май» ва б.)да меҳнаткаш халқ вакилларининг мардонавор кура-ши, шоир Ж. Леопарди асарлари («Италияга», «Ахлоқий лавҳалар» каби тўп-ламлар)да Италия халқининг мусибатли қаёти тасвирланди. 19-а. 30-й. ларидан адабиёт миллий озодлик кураши гояларининг тарғиботчиси бўлиб хизмат қилди. Будаврда, айниқса, тарихий роман, романтик драма, шеърият кенг ривож топди.

Италия миллий мустақилликка эришгандан сўнг ҳам адабиётда миллий озодлик учун кураш анъаналари давом этди (Р. Жованьолининг «Спартак» романи ва б.). Веризм (И. натурализми) оқимининг намояндалари — Ж. Кадуччи, Ж. Верга, М. Серао, Г. Деледда, Л. Пи-ранделло ва б. ўз асарларида меҳнат-каш халқ ҳаётини ҳаққоний акс эттирдилар. 19-а. охирларида Италия адабиётида тушкунлик руҳидаги неоромантизм, футуризм оқимлари пайдо бўлди. 1-жаҳон урушидан кейин мамлакатда фа-шистлар диктатураси ўрнатилгач, де-мократик адабиёт ва матбуот тақиқланиб, факат «соф санъат» руҳидаги асарлар нашр этилди. 30-й. лар охиридан Италия демократик адабиёти яна ривожлана бошлади. 2-жаҳон уруши йилларида Қаршилик кўрсатиш ҳаракати миллий маданият ва адабиёт ривожига мадад берди.

Урушдан кейинги йилларда Италия адабиётида бир қатор ёш шоир ва адиблар (И. Кальвино, М. Вентури, Ж. Вас-сани, Д. Pea ва б.) пайдо бўлди. Неореализм етакчи оқимга айланди. 60—90 й. ларда реалистик адабиёт янги боск,-ичда ривожланди. Унинг йирик вакиллари — В. Пратолини, А. Моравиа, И. Кальвино, Л. Шаши, М. Вентури, Л. Малебра, С. Квазимодо, Э. Монтале, Д. Фо ва б. И. адабиёти ривожига сал-мокли ҳисса қўшдилар. К. Гольдони («Икки бойга бир малай»), К. Гоцци («Бахтли гадо»), Р. Жованьоли («Спартак»), Ш. Перро («Қизил қалпоқча»), Ж. РодариСалом болалар»), Данте, Ж. Боккаччо ва б. нинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги. Этрусклар ва Қад. Рим меъморлик ансамбллари ва уй-жой бинолари Италиянинг энг кад. меъморий обидаларидир (қ. Рим). Илк ўрта асрлардан Римдаги базилика (Санта-Мария Мажоре, 5-а., Санта Анесса, 7-а.,) ва маркази гумбазли черковлар (Сан-Стефано Ротондо, 5-а.), шунингдек, Равенна ёдгорликлари мажмуаси ва б. ёдгорликлар сакланган. 11 —13-а. ларда роман услубида барпо қилинган бинолар вужудга келди (Миландаги Сант-Амброжо базиликаси, 11а., Ареццодаги Санта-Мария делла Пьове черкови, 12-а. ва б.). Айрим иншо-отларда Византия меъморлигининг таъсири сезилади (Венециядаги авлиё Марк собори, 11-а., Палермодаги собор). 11 —12-а. ларда Пизадаги собор майдони мажмуаси кад. меъморлик анъаналари услубида барпо этилган. Шаҳарларнинг тез суръатлар билан ривожланиши маҳобатли диний-маъмурий бинолар билан бир қаторда шаҳар деворлари, дарвоза, минора, турар жой бинолари, ратушалар қуришни ҳам тақозо этди. 13—14-а. ларда готика ривож топ-ди (Милан, Орвьето, Флоренция соборлари). Катта шаҳарлар вужудга кела бошлагач, қурилишнинг янги тамо-йиллари пайдо бўлди (жамоат ва мада-ният биноларига алоҳида аҳамият билан қарала бошлади). Б. Микеланжело, Д. Браманте, Ж. Виньола ва б. атокли меъморлар Рим ва Венецияда маҳрбатли бинолар барпо қилдилар. Барокко меъморлари (16-а.) кўп шаҳарларда бадавлат хонадонлар учун улкан ансамбллар, шахсий қўрғонларни хиёбонли, колоннадали ва фавворали қилиб қурдилар. Биноларнинг ҳашамига, салоба-тига алоҳида аҳамият берилди (Л. Бер-нини, Ф. Борромини). Римдаги авлиё Пётр собори билан Навон майдони (16 — 17-а. лар) гўзал меъморий ансамбллардан ҳисобланади. 18-а. дан классицизм ривож топиб, бу услуб Милан ва Неаполь ш. ларидаги ансамбль ва театр би-ноларида из крлдирди. 20-а. да модернизм (Туриндаги кўргазма зали), неоклассицизм (Римдаги спорт маркази), 60-й. лардан эса органик меъморлик та-мойиллари шаклланди. Замонавий маъ-мурий иншоот ва бинолар қуришда сатҳнинг кенглиги ва қулайлигига, янгича ечимларга алоҳида аҳамият берилди (Римдаги Термини вокзали, спорт саройи, Падуядаги Италия банки биноси).

Тасвирий санъати. Италия ҳудудидаги энг қад. ёдгорликлар палеолит ва неолит даврларига мансуб (Апулиядаги коя расмлари, Лигурия ва Эмилиядаги аёллар ҳайкалчалари). Жез даврида (мил. ав. 2минг йилликнинг 2-ярми) бадиий сопол буюмлар ясалди. Мил. ав. 8 — 2-а. лардан этрусклар ёдгорликлари маълум. Мил. ав. 8—6-а. лардан И. Кдц. Юнон, мил. ав. 5-а. дан мил. 5-а. гача Кдд. Рим маданияти ва санъатини шакллантириш марказларидан бирига айланди. Ўрта асрларда диний афсоналар асосидаги асарлар пайдо бўлди. Венеция ва Сицилияда Византия санъатига яқин мозаика расмлари яратилди. 12-а. охиридан бошлаб диний дастгоҳ рассомлиги ва диний рухдаги манзарали ҳай-калтарошлик тарқалди. 13—14-а. ларда Флоренция, Пиза, Сиена ва б. шаҳарлар санъатида реалистик тамойиллар ривож топа бошлади. 15-а. дан Уйғониш даври реалистик санъати тараққий этди. Рассомлар табиатга, инсонга кўпроқ мурожаат қила бошладилар: Рассом ва ҳайкалтарошлар анатомия ва оптикани илмий асосда ўрганиб, ажойиб санъат намуналарини яратдилар (Леонардо да Винчи, Микеланжело, Рафаэль, Жоржоне, Тициан ва б.). 15—16а. ларда мойбўёқ рассомлиги, гравюра, амалий безак (мебель, керамика, заргарлик), театр декорацияси санъати юксак поғонага кў-тарилди. 16-а. охири ва 18-а. да серҳашам ва дабдабали барокко услуби (ҳайкал-тарош Л. Бернини, рассомлардан Пьетро да Кортона, Л. Жордано) қарор топди. 16-а. охирларида пайдо бўлган академизм (ака-ука Кар-раччи) ва маньеризм (ҳайкалтарош Б. Челлини ва рассомлар Ф. Пармижани-но,. А. Бронзино) санъати ҳукмронлик қилди. 18-а. Венеция рассомлигида (Ж. Б. Тьеполо, А. Каналетто, Ф. Гварди) ҳаётий кузатишлар кучлилиги билан кўзга ташланадиган мазмундор асарлар яратилди. 18-а. 2-ярмида классицизм (А. Ка-нова) ва романтизм (Ф. Айес, Д. Мо-релли) вужудга келди, кейинчалик маиший жанр ва манзара рассомлиги ривожланди. Ҳайкалтарош В. Вела, рассомлардан Ж. Фаттори, Т. Синьорини, С. Лега, Ж. Сегантини ва б. меҳнаткаш халқ ҳаёти, озодлик учун кураш мав-зуларида ижод қилдилар. 2-жаҳон уру-шидан кейин сюрреализм, абстракт санъат авж олиб кетди. Лекин дидсизлик ва формализмнинг бу ашаддий на-муналарига қарши курашда реалистик санъат намояндаларининг ижоди ка-мол топди. Ҳайкалтарошлардан Ф. Мес-сини, Ж. Манцу, рассом Р. Гуттузо, Г. Мукки, К. Леви, К. Мелони ва уларнинг издошлари итальян халқининг реал ҳис-туйғуларини, меҳнатини, ҳаётини ифодаловчи асарлар яратдилар.

Мусиқаси. Италия — машҳур ашулачилар, опера, замонавий нота ёзуви ва фортепиано ватани. Увертюра, симфония, кантата ва б. мусика жанрлари Италияда яра-тилган. Баркарола, гондольера, фротол-ла, виланелла каби қўшиқ турлари, гальярда, сицилиана, тарантелла рақслари фольклор асосида пайдо бўлган. Халқ мусиқасининг бой манбалари черков ва Италия профессионал мусиқасига замин бўлган. Уйғониш даврида дунёвий мусиқа ривожланди. 14-а. да Аре Нова мактаби, 15—16-а. ларда мусика академиялари юзага келди. 16—17-а. ларда вокал-чолғу мусиқанинг оратория, кантата сингари янги турлари пайдо бўлди. Флоренция ва Неаполда гомофония услуби тараққиёти таъсирида опера санъати шаклланди. Я. Перининг «Дафна» (1594) операси мазкур жанрнинг илк намунасидир. К. Монтеверди тарихда биринчи бўлиб оммавий опера театрини очди (1637). 18-а. да опера ва миллий ашула санъати кенг ривожланди, бельканто услуби пайдо бўлди. Флоренция, Болонья, Неаполь театрларида Ж. Перголези, А. Сальери, Ж. Паизиелло ва б. нинг ранг-баранг опералари саҳналаштирилди. 18-а. да буфф опера шаклланди, янги опера театрлари очилди. А. Вивальди, Д. Скарлатти, Ж. Тартини каби созанда композиторлар концерт, соната жанрларига асос солди. Н. Паганини ўзининг ноёб ижрочилик маҳорати ва романтик асарлари билан машҳур. 19-а. опера санъати ижтимоийсиёсий карашлар таъсирида ривожланди. Ж. Россини, В. Беллини, Г. Доницетти, Ж. Верди операларида халқнинг озодликка интилиши ўз ифодасини топди. 19а. охирида Р. Ле-онковалло, Ш. Пуччини ва б. композиторларнинг операларида ҳаётни ҳақ-қоний ифодалашга йўналган веризм услуби юзага келган. О. Респиги, А. Казелла ва б. нинг ижодида мусиқий импрессионизм ҳамда неоклассицизм услублари ривож топган. 2-жаҳон урушидан сўнг Италия мусиқасида тинчлик, озодлик учун, фашизмга карши кураш мавзулари муҳим ўрин олди. 50-й. лардан авангардизм таъсири кучайди. Л. Далла-пиккола, Л. Берио, Л. Ноно асарларида ички зиддият оханглари янграйди, юксак ғоявий ифода воситаларининг мураккаблиги, тўқималилиги билан қўшилиб кетади.

Замонавий итальян композиторлари орасида Р. Влад, Ж. Ф. Гедини, И. Монтемецци, Г. Петрассилар алоҳида ажралиб туради. Машҳур дирижёрлари: А. Тосканини, П. Арженто, В. Де Саба-та, Г. Кантелли, В. Ферреро, К. Цекки, К. Аббадо; хонандалари: Ж. Симонато, Р. Скотто, А. Стелла, Р. Тебальди, Ж. Бекки, Т. Гобби, Э. Карузо, М. Дель Монако, Л. Паваротти ва б. Театрларидан «Ла Скала» (Милан), «Сан-Карло» (Неаполь), «Фениче» (Венеция), Рим операси ва б. жаҳонга машҳур. 1970-й. лардан Италия эстрада санъати намояндалари жаҳон миқёсида танилган (Т. Кутуньо, А. Челентано, А. ва Р. Пауэр, Ж. Моранди, Р. Кара, Пупо, Р. Фогли, Ф. Папетти ва б.). Янги мусика корпорацияси (1923 й. дан), Мусиқашунослар жамияти, 14 та консерватория, кўпгина мусиқа лицейлари, мактаблари, илмий ин-тлари (жумладан, Верди меросини ўрганиш ин-ти) бор. Венеция, Флоренция, Верона каби шаҳарларда ҳар йили мусиқа фестиваллари ўтказилади.

Ўзбекистон театрларида Италия компо-зиторлари (Ж. Россини, Ж. Верди, Ж. Пуччини, Р. Леонкавалло, В. Беллини ва б.)нинг опералари («Севилья сар-тароши», «Травиата», «Риголетто», «Аида», «Отелло», «Чиочио-Сан», «Масхарабозлар», «Лучия де Ламермур» ва б.) муваффақиятли саҳналаштирилган.

Театр санъатининг куртаклари халқ маросимлари, карнавал байрамлари ва ўйинларига бориб тақалади. Ўрта асрларда католик черковига манзур бўлган литургик драма, мистерия, лауда жанрлари устун эди. Уйғониш даврида дунёвий пьесалар, комик жанр ривожланди. 16—18-а. ларда профессионал театр вужудга келди, саҳналарни декорация б-н безаш тартиб-қоидалари ишлаб чиқилди. Халқ ижоди таъсирида «ниқоблар комедияси» ривож топди. 18-а. да театр санъатига маърифатпарварлик ғоялари сингдирилди. К. Гольдонининг драматургиядаги ислоқотчилик фаолияти катта рольўйнади. 18-а. охирларида инқилобий ҳаракатнинг авж олиши натижасида жаҳон драматурглари нинг энг яхши асарлари саҳналаштирилди. Э. Росси, Т. Сальвини, Э. Дузе, А. Ристори каби атоқли артистлар ети-шиб чикди. 19-а. да ва 20-а. бошларида Италия адабиётидаги, айниқса драматургиядаги оқим ва тамойиллар театрда ўз ифодасини топди. Фашистлар диктату-раси йилларида Италия театри бутунлай туш-кунликка учради. Фашизм тор-мор этилгач, демократик кучлар таъсирида Италия театри яна жонланди. Л. Висконти, Э. Де Филиппе, Ж. Стрелер, Л. Ску-арцина гуманистик рухдаги асарларни саҳналаштирди. Дастлабки доимий театр («стабиле»)лар вужудга келди. Рим, Милан, Генуя, Турин театрлари жаҳон классикаси ва махаллий муаллифларнинг асарларини кўрсата бошлади. Кучма труппалар ҳам мавжуд. В. Гасман, Ж. Ле Лулло, Ф. Дзефирелли каби реж. лар, А. Прокламер, Г. Маури, П. Стоппа, В. Марикони ва б. актёрлар машҳур.

Киноси. 1895 й. «Милан вокзалига келган поезд» номли биринчи хужжатли фильм (реж. И. Паккьони) яратилди. 1901 и. Флоренция ва Римда дастлабки кинотеатрлар очилди. Аммо 1904 и. Туринда ҳужжатли-хроника фильмлари студияси очилганидан кейин ҳа-қиқий итальян кинематографияси вужудга келди. 1905 й. да Ф. Альберини билан Д. Сантони Римда ўз киностудия-сини ташкил этди (1906 й. дан у «Чи-нес» деб атала бошлади). 1905—06 й. лардан Турин ва Миландаги кинофирмалар бадиий фильмлар и. ч. га киришди. 1905 й. да «Чинес» оммавий саҳналарга бой бўлган биринчи итальян фильми — «Римнинг ишғол қилиниши», сўнг-ра Италиянинг бирлаштирилишига бағишланган туркумли картиналарни яратди. 1909—10 й. ларда «Китилина», «Макбет», «Анита Гарибальди», «Дон Карлос», «Отелло», «Беатриче Ченчи» ва б. фильмлар экранга чиқарилди. Италия киноси 1913 й. да юксак поғонага кўтарилди, унинг 497 фильми хорижий кино бозорини тўлдириб юборди. Бу даврда М. Казерини, Э. Бенчивенга, Д. Ле Лигуоро, Э. Гуацциони, Л. Мажи, Б. Негрони, Д. Пастроне каби реж. лар ижод қилдилар. Фашистлар хукмронлиги даврида (1922—43) Италия кино санъати нацизмнинг ташвикрт воситасига айланди. Шунга карамай, А. Блазетти ва М. Камерини суратга олган фильмларда Италия ҳаётидаги иллатлар фош қилинди. 2-жаҳон урушидан сўнг Италия кино санъатида ҳақиқий воқеликни акс эттирадиган прогрессив йўналишдаги фильмлар яратила бошлади. Л. Висконти, Ж. Д. Сантис, П. Жерми, Ч. Дзавет-тини, Э. де Филиппо ва б. И. халқининг фашизмга қарши курашини, оддий инсоннинг ҳаётини кинотасмаларда реал акс эттирдилар («Рим, соат II», «Зайтунлар остида тинчлик йўқ», «Чочара» ва б.). Кейинги йилларда «Ита-льянча никоҳ», «Итальянча ажралиш», «Ҳар кимники ўзига…», «Сакко ва Ван-цетти», «Улар Шарққа борадилар», «Кунгабоқар» каби фильмлар яратилди. Италия даги 40 дан ортиқ кинофирма йилига 200 дан зиёд фильм ишлаб чиқаради. Киноактёрлар орасида А. Маньяни, Ж. Мазина, С. Лорен, Ж. Лол-лабрижида, К. Кардинале, С. Сандрелли, М. Мастроянни, Ж. М. Волонте, Ф. Неро, А. Сорди, У. Тоньяцци, М. Витти, М. Плачидо ва б. машҳур. 1970—90 й. лардаги энг яхши фильмлардан «Пешайвон» (реж. Э. Скола), «Гул ки-шининг фожиаси» (реж. Б. Бертолуччи), «Аёллар шаҳри» (реж. Ф. Феллини), «Уч ога-ини» (реж. Ф. Рози) ни кўрсатиш мумкин.

Ўзбекистон — И. муносабатлари. И. Ўзбекистон суверенитетини тан олганидан сўнг иккала мамлакат ўртасида савдоиқтисодий алоқаларни йўлга қўйишга киришилди. «ЎзР билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида» 1996 й. Флоренцияда имзоланган битим ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий негизини яратди. 1996 й. июнида ва 2000 й. нояб. да ЎзР Президента И. Каримовнинг Италияга, 1997 й. майда Италия президента, 1997 й. сент. да И. Бош вазирининг ЎзРга ташрифлари якунида иқтисодий, маданий ва илмий соҳалардаги ҳамкорлик, иккиёклама солиқ солинишига йўл қўймаслик, транспорт соҳасидаги ҳамкорлик, сай-ёҳликни ривожлантириш, инвестици-яларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимо-ялаш тўғрисида муҳим битим ва шартномалар имзоланди. Италия раҳбарларига ҳамроҳ бўлиб келган савдо-саноат до-ираларининг намояндалари Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти б-н танишдилар ва ўзбек тадбиркорлари учун бизнес-семинар ўтказдилар.

Мазкур тадбирларнинг самараси ўлароқ икки мамлакат уртасида ўзаро мол етказиб бериш 1992 й. ги 19 млн. 461 минг 800 доллардан 2000 й. да 112,8 млн. долларга етган. И. Ўзбекистон билан товар айланмаси ҳажми жиҳатидан 10-ўринда, Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Германия ва Буюк Британиядан сўнг 3-ўринда. Энг муҳими — аксарият йилларда Ўзбекистон Италия билан савдода ижобий сальдога эга бўлиб келди, яъни харид қилганидан кўра кўпроқ маҳсулот сотди.

Ўзбекистон Италияга пахта толаси, рангли металлар ва улардан ясалган буюмлар, ипак, ип газлама, калава ип ва б. махсулотлар сотса, Италиядан асбоб-ускуна, мебель, пластмасса, гўшт ва балиқ маҳсулотлари, сариёғ ва ўсимлик ёғи, кийим-кечак ва б. ларни сотиб олади.

Савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш соҳасидаги қўшма тадбирлар фаол амалга оширилди. 1994 й. да Италия Ташқи савдо ин-ти ва Ташқи савдо уюшмаси раҳбар ва мутахассислари ЎзР Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Фарғона, Наманган вилоятлари раҳбарлари билан амалий уч-рашув ўтказдилар. 1994 й. июнда Ўзбекистон вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимларининг Италияга ташрифлари чоғида улар Италия савдо палаталари ва уюшмалари, саноат корхоналари раҳбарлари билан учрашдилар. Учрашувларда мева-сабзавот маҳсулотини қай-та ишлаш, табиий тош қазиб олиш ва қайта ишлаш, тўқимачилик, олтинни қайта ишлаш, заргарлик буюмлари и. ч. соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзаро ҳамкорликка Италия фирма ва компаниялари ғоят қизиқиб қарайди. Чунончи, Ўзбекистон ва Италия саёҳатчиларини ўзаро кутиб олиш, жўнатиш, уларга хизмат кўрсатиш соҳасида шар-тнома тузилган. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўзаро қатновни йўлга қўйган. «Қорақалпоқ-қурилиш материаллари» акциядорлик бирлашмаси «Педрини» фирмасидан мармар тахтачалар ишлаб чиқарадиган линиялар ва «Равелли» фирмасидан табиий тошдан буюмлар ишлаб чиқарадиган технология линиялари сотиб олди. «Текинт» компанияси б-н «УзДЭ-УА в т о» ўртасида енгил автомобиллар учун ясси ойна и. ч. заводини қайта қуриш ҳақида битим тузилди.

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси нефть конларини қидириб топиш ва ишлатиш, турли технология асбоб-ускуналарини нефть ва газ корхоналарига келтириб ўрнатиш борасида итальян фирмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, Шўртан, Кўкдумалоқ корхоналарида ноёб итальян асбобускуналари ўрнатилди. Шаҳрисабз, Ғазалкент консерва з-дларида «Сасиб Фуд» фирмасининг томат пастасини янгича қадоклайдиган линиялари ишга туширилди. «Ўзмевасаб-завотузумсаноатхолдинг» компаниясининг «Жефит С. Р. Л.» концерни билан им-золаган битимига кўра, қўшма и. ч., тижорат, воситачилик, маркетинг, лизинг ишлари ўтказиб турилади.

«Ўзбекмебель» давлат акциядорлик бирлашмаси янги технология ва асбоб-ускуналар харид қилиш юзасидан Италия фирмалари билан яқин алоқа ўрнатган. 1994 й. да «Коста» фирмасидан паркет ва дурадгорлик буюмлари ишлаб чиқарувчи технология линияси сотиб олинди. 1995 й. да «Ничем», «Фравол» фирмаларидан харид қилинган қурилмалар Ўзбекистондаги мебель фирмалари маҳсулотининг сифатини ошир-ди, меҳнат унумдорлигини кўтарди.

ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги, Соғлиқни саклаш вазирликлари, «Ўзозиқовқатсаноат», «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари, «Ўзфармсаноат» концерни, «Ўзбексавдо» компанияси, «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси ҳам итальян фирмалари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйган.

ЎзР Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Италиянинг 14 банки билан вакиллик муносабати ўрнатган. Мазкур банклар Ўзбекистондаги кўпгина курилишларга молиявий маблағ ажратган.

ЎзРда итальян капитали иштирокидаги 49 та корхона ва Италия капитали 100% бўлган 5 та корхона рўйхатга олинган. Бу корхоналар алкоголсиз ичимликлар, вино, упа-элик, трикотаж маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари, музқаймоқ и. ч., пахта чиқитларини қайта ишлаш, савдо-сотиқ ва воситачилик ишлари билан шуғулланади. ЎзР Ташқи иқ-тисодий алоқалар агентлиги ҳузурида 4 та итальян фирмасининг ваколатхоналари ҳам расмийлаштирилган.

Ўзбекистон билан Италия ўртасида маданий ва маърифий соҳаларда ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. 1997 й. майда Италия прези-дентининг ЎзРга расмий ташрифи вақтида маданий ва илмий-техникавий ҳамкорлик ҳақида имзоланган битим иккала мамлакат халқларининг тили ва адабиётини ўрганишга, ўқув ва и. т. институтлари, олимлар ва тадқиқотчилар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, санъат, мусиқа, рақс, театр ва кино усталарининг ўзаро мулоқотларига, археология ҳамда бадиий меросни ўрганиш ва сақлаш соҳасидаги кўмаклашувга ёрдам беради.

1998 й. апр. да Тошкентда бўлиб ўтган замонавий мусиқа 3-фестивалида қатнашган итальян артистлари «Илҳом» театрида концертлар беришди ва консерваторияда намунали дарс ўтказишди. Шу йили июнда А. Навоий номидаги Катта опера ва балет театрида Ж. Вердининг «Риголетто» операси Се-бастьяно Мария Сальвато томонидан саҳналаштирилди, нояб. да А. Навоий номидаги театрда ўтказиладиган Верди фестивалида қатнашиш учун келган итальян хонандаси Нунции Сан-тодирокко «Риголетто» операсида Жилда ролини ижро этди.

И. Ташқи ишлар вазирлиги итальян тили ва адабиётини ўрганувчи ўзбек талабаларига ўқув стипендиялари ажратган. Ўзбекистонлик 7 талаба И. академия ва консерваторияларида таълим олди. Самарканд чет тиллар ин-ти ва Ўзбекистон жаҳон тиллари унтида итальян тилидан дарс бериш учун Италиядан малакали муаллимлар келишди.

1998 й. 13—27 майда Тошкентдаги Санъат музейида, 2—12 июнда Самарқанддаги чет тиллар интида рассом Карло Карр асарлари кўргазмаси, шу йили 25—26 окт. да Бухорода, 31 окт. да Тошкентда итальян пианиночиси Померанцнинг концертлари бўлиб ўтди. 21— 30 окт. да Миландаги Католик ун-т олимларидан иборат делегация Ўзбекистонда бўлди.

Loading...