ИТЧИЛИК

ИТЧИЛИК — ит зотларини боқиш ва кўпайтириш; хўжалик тармоғи. Хизмат (яйлов, қоровул, улов, чегара, қиди-рув ва б. хизматлар), ов (спорт ва мўйнали хайвонларни овлаш); ҳаваскорлик Итчиликга бўлинади.

Фойдаланишга қараб, итлар симтўрли вольерларда, ёғоч уйчаларда бўш қўйиб ёки боғлаб, хонадонларда ҳовлида ёки уй ичида боғламай ёки боғлаб боқилади. Итлар учун асосий озуқалар: гўшт, тозаланган балиқ, нон, сабзавотлар, ёрмалар. Итга бериладиган озуқа ярим суюқ бўтқа бўлиб, гўшт, сабзавотлар, ёрмалардан пиширилади.

Шунингдек, хом гўшт, қилтаноқ ва тангачалардан тозаланган балиқ, балиқ мойи, суяк, суяк уни берилади. Катта ёшдаги йирик итнинг суткалик рациони: 400—500 г гўшт маҳсулотлари ёки балиқ, 300—400 г ёрма, 200—300 г сабзавот, 10—12 г ош тузи; урғочи итларга бўғозлик ва кучукларни эмизиш даврларида қўшимча 150—200 г хом гўшт, 1 л гача сут ва 30 г балиқ мойи берилади. Кучук болалар 12—14 кунликдан бошлаб сигир сути билан қўшимча боқилади (агар кучуклар сони 8 тадан кўп бўлса қўшимча овқатлантириш 6 — 7-кунлигидан бошланади). Аста-секин суюқ бўтқа (30—40° гача совутиб), сувда ивитилган нон, хом қийма қўшимча озуқага қўшиб берилади. 25-кунлигидан бошлаб гўштли бўтқалар, майдаланган сабзи, хом гўшт қийма бериш мумкин. 6 ойликкача кунига 4—6 марта, 12 ойликкача 3 марта, катта ёшдагиларга 2 марта овқат берилади.

Ўзбекистонда Итчилик узок, тарихга эга. Қадимдан бу ҳудудда яшаган чорвадор қабилалар чўпон итларининг энг яхши намуналарини саралаш ва кўпайтириш б-н маҳаллий бўрибосар, ўрта осиё овчаркалари зотларини яратганлар. Айрим подшоҳлар ва амирлар саройларида овчи итлар зотларини боқиб парваришлайдиган махсус итбоқарлар бўлган. Шаҳарқишлоқларда ҳаваскорлар уриштириш учун уришқоқ итларни боқиш ва мусобақалар ўтказиш билан шуғулланган. Ўрта Осиё Россия томонидан босиб олинганидан кейин Ўзбекистонда ҳарбий (хизмат), ов, декоратив (томоша) итлари боқиш ва кўпайтириш бошланди. 1908 й. да Тошкентда овчилар жамияти ва унинг ҳузурида ов Итчилик клуби ташкил этилди. 1911 й. да Тошкентда ов итлари кўргазмаси ўтка-зилди. Кўргазмада 60 га яқин итлар, шу жумладан, поинтерлар, инглиз ва шотланд сеттерлари намойиш қилинди.

1927 й. дан Ўзбекистон ов итлари шажара дафтари жорий қилинди (бу дафтарни 40 й. давомида ҳаваскор ки-нологитшунос К. П. Попович юритиб келди). 1937 й. Тошкент ш. да Бутунит-тифоқ армия, авиация ва флотга кўмаклашувчи кўнгилли жамиятнинг (ДОСААФ) Ўзбекистон бўлими ҳузурида хизмат итлари клуби ташкил қилинди, шу йили хизмат ит зотлари кўргазмасида 100 дан ортиқ немис овчаркалари намойиш қилинди ва шу йилдан бошлаб хизмат итлари шажара дафтари юритилади. Ўзбекистонда хизмат Итчиликни ривожлантиришда В. Ф. Шамраев, В. Губанов, Ф. Н. Шерман, В. Ф. Губа, Н. П. Жмилев, О. В. Руд-юк, Р. Н. Ганиев ва б. нинг хизмати катта.

Ов И. соҳасида Ўзбекистон овчилар ва балиқ овчилари уюшмаси ҳузурида кинология кенгаши фаолият кўрсатади. 1973 и. да ташкил этилган Тошкент декоратив Итчилик ҳаваскорлари жамияти 1990 й. дан Тошкент итсеварлар жами-ятига айлантирилди. 1991 й. дан Тошкент хизмат Итчилик клуби Ўзбекистон Рес-публикаси мудофаасига кўмаклашувчи ташкилотлар «Ватанпарвар» Марказий Кенгашининг республика хизмат Итчилик клубига айлантирилди. 1992 й. май ой-ида йирик жамоат ташкилоти бўлган Ўзбекистон кинология федерацияси ташкил топди.

Хизмат Итчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази, Миллий хавфсизлик хизматининг на-слчилик питомниги, ЎзР Мудофаа ва-зирлиги хизмат итчилиги наслчилик питомниги, Тошкент ш. Ички ишлар бош бошкармасининг наслчилик питомниги ишлайди. Бу ташкилотлар Итчиликка оид наслчилик ишларини олиб боради, итларни амалий мақсадларда фойдаланиш ишларига тайёрлайди. Итларнинг янги зотларини етиштиради, уларни синовдан ўтказади, кўргазмалар ташкил қилади, итларни ўргатиш, машқ қилиш ст-ялари ва майдончалари ташкил этади.

Ҳар йили куз фаслида Тошкент, Ангрен, Чирчиқ, ўрганч, Зарафшон, Фарғона ва б. шаҳарларда барча ит зотларининг кўргазматанловлари ўтказилади (яна қ. Кинология).

Рашид Ганиев.