ИТТРИЙ

ИТТРИЙ (лот. Yttrium) , Y — Менделеев даврий системасининг II гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 39, ат. м. 88,9059. Табиий Иттрийнинг битта баркарор изотопи 39Y маълум. Ер пўстида масса жиҳатидан 2,0-10~3%, денгиз сувида 3-10~4 мг/л И. бор. И. бошқа нодир металлар билан биргаликда ксенотим, фергюсонит, эвксенит, гадолинит ва б. минераллар таркибида учрайди. Иттрий — оқиш кумушранг металл. Зичлиги 4,45 г/см3. Суюкланиш т-раси 1528°, қайнаш т-раси 3320° атрофида. Бринелл бўйича каттиклиги 628 МПа, унга механик ишлов бериш осон. Иттрий ҳавода юпқа мустаҳкам оксид парда билан қопланади. Металл ҳолдаги Иттрий илк бор Ф. Вёлер томонидан 1828 й. да ажратиб олинган. Иттрий қайноқ сувда ҳаво кислороди таъсирида секин оксидланади, минерал кислоталар б-н осон (фторид кислотадан ташқари) реакцияга кири-шади. Қуйида Иттрийнинг энг муҳим бирикмалари ҳақида маълумот келтирилган.

Иттрий (Ш)-о кс ид. Y2O3 — рангсиз крис-таллар. Суюкланиш т-раси 2430°, қайнаш т-раси 4300° атрофида; зичлиги 4,85 г/см3. Сувда эримайди, минерал кислоталарда яхши эрийди. Иттрийнинг нитрат, оксалат, карбонат ва б. тузларини 800— 1000° да парчалаш усули билан олинади. Иттрий (Ш)токсид махсус оптик ши-шалар, иссиқбардош, ўта ўтказувчан ва шаффоф керамик маҳсулотлар, люминофорлар, иттрий-темир ва б. иттрийли гранатлар олишда қўлланилади.

Иттрий (Ш)-фтори д — рангсиз кристаллар. Суюкланиш т-раси 1155°, қайнаш т-раси 2230°; кристаллогидратлар ҳосил қилади. Металлотермик усулда Иттрий олиш учун ишлатилади.

Иттрий (Ш)-хлорид — рангсиз, гигроскопик кристаллар. Суюкланиш т-раси 721°, қайнаш т-раси 1482°; зичлиги 2,8 г/см3. Сувда яхши эрийди; кристаллогидратлар ҳосил қилади. Металлотермик усулда соф Иттрий олишда ишлатилади.

Иттрий пўлат ва чўянларга легирловчи, иссиққа чидамлилигини оширувчи қўшимча сифатида, қийин эрийдиган, люминофор ва лазер материаллар олишда қўлланилади.

Loading...