ИВАН IV

ИВАН IV Грозний (1530.25.8, Коломенское қишлоғи — 1584.18.3, Москва) — «Бутун Руснинг улуғ князи» (1533 й. дан), 1-рус подшоси (1547 й. дан). Василий III нинг ўғли. Мустабид ҳоким сифатида халқ уни «Грозний» («Даҳшатли») лақаби билан атаган. Иван IV 40-й. ларнинг охиридан Танланган рада иштирокида давлатни бошқарган. Унинг даврида Земский соборлар чақирилган; 1550 й. Судебники тузилган; бошкарув ва суд ислоҳотлари ўтказилган; 1565 й. да опричнина жорий этилган; Англия б-н савдо алоқалари ўрнатилган (1553); Москвада 1-босмахона қурилган; Қозон (1552) ва Астрахон (1556) хонликлари бўйсундирилган; Болтиқ бўйига чиқиш мақсадида Ливон уруши олиб борилган (1558—83); Сибирни босиб олиш бошланган (1581). Иван IVнинг ички сиёсати оммавий қатл этишлар, деҳқонларни асоратга солишни кучайиши билан ажралиб туради.

Loading...