ИХНЕУМОНИДЛАР

ИХНЕУМОНИДЛАР (Ichneumonidae) — пардақанотлилар туркумига мансуб паразит ҳашаротлар оиласи. Танасининг уз. 10—25 мм; кўпинча, ипсимон мўйлови узун. Қанотлари 2 жуфт, баъзан улар қисқарган бўлади, қанотсизлари ҳам учрайди (айниқса, урғочиларида). Ихнеумонидлар личинкаси ҳашарот ва ўргимчакларнинг тухумида, личинкаси ва ғумбакларида паразитлик қилади. Вояга етган Ихнеумонидлар гул чанги ва нектари, битлар ҳамда кокцидлар чиқарган суюқ ширасимон модда билан озикланади. Баъзи турларининг урғочилари тухум қўйиш учун найза санчганда ажралган хўжайин ге-молимфасини ичади, баъзи хрлларда фақат овқатланиш учун найза санчади. Ўрта Осиё минтақаларида Ихнеумонидлар қамма жойда кенг тарқалган. Пахта зараркунандалари сонини тартибга солишда кузги тунлам қуртида паразитлик қилувчи ўроқсимон банхус (Banchus falcatorius F.) ва шиддатли амблителес (Amblyteles vadatorius He) каби турларининг аҳамияти катта. Булардан ташқари, менискус (Meniscus agnatus Grav.) ва диадегма (Diadegma crassicornis Grav.) кулранг дон тунламининг кичик ёшдаги куртларида, шу зараркунанданинг тупроқдаги катта ёшли қуртларида эса панискус (Paniscus gracilipes Thom.) ва амблителес (Amblyteles castigator), нитобия (Nytobia fenestralis Holmgr.) эса карам куяси қуртларида, қуролланган амбли-телес (A.armatorius Forst.) карам тунлами, кузги тунлам ва б. тунлам қуртларида паразитлик қилади.

Loading...