ИХТИОЗ

ИХТИОЗ (юн. ichthys — балиқ) – те-рининг ирсий касаллиги; бунда тери қуруқлашиб, пуст ташлайди, балиқ тангачасини эслатувчи қалин мугуз қатламлар ҳосил бўлади. Ихтиоз белгилари илк болалик давридаёқ юзага чиқади, балоғат даврида рўйирост намоён бўлади ва умрбод давом этади. Терининг Ихтиозга ўхшаб ўзгарган шакли, кўпинча ҳаётда орттирилган Ихтиоз ҳам деб юритилади. У авитаминоз, мохов ва б. касалликлар оқибатида рўй бериши мумкин. Даво касаллик белгиларига караб буюрилади: А ва б. витаминлар, витаминлаштирилган тиббий балиқ мойи, содали ёки тузли ванналар, денгизда чўмилиш ва ҳ. к.

Prev Article

ИХНАЧСОЙ