ИХТИРО

ИХТИРОхалқ хўжалигининг турли соҳаларида, ижтимоиймаданий қурилиш ва мудофаа соҳаларида ижобий самара берадиган, ўзига хос техникавий ечимга эга бўлган янгилик. Тор маънода — давлат томонидан тан олинадиган ва тегишли қонун билан муҳофаза қилинадиган янги техникавий ечим. Ҳар қандай янгилик ҳам Ихтиро бўла-вермайди. Mac, куруқ илмий қоидалар, хусусан, кашфиётлар, амалга ошириб бўлмайдиган ва хато таклифлар (мас, абадий двигатель яратиш ҳақидаги таклифлар) Ихтиро ҳисобланмайди. Ҳал қилинадиган масала фақат назарий эмас, балки амалий эҳтиёжларни қондирадиган бўлиши лозим. Ихтиро қонун б-н муҳофазаланган давлатларда ҳар бир таклифнинг Ихтиро бўлиш шартлари белгиланади. Бу шартлардан асосийси масаланинг энг янги ҳисобланган техник ечимидир. Муайян таклифни Ихтиро деб ҳисоблаш учун ундан бир неча марта фойдаланиш имкони қам бўлиши керак. Ихтиронинг янгилиги, яъни би-ринчи эканлиги (кўпинча, ихтирочиликка оид ташкилотларга берилган ҳужжатариза санаси) олдин берилган муаллифлик гувоҳномалари ва па-тентлар, Ихтиролар эълон қилинадиган тегишли адабиётлар, кўргазмаларда на-мойиш қилинган экспонатлар ва б. га мувофик, аниқланади. Ўзбекистон Рес-публикасида ихтирочи бўла олиш шартлари ва уни таснифлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1994 й. да тасдикланган «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳақида»ги қонунда белгиланган. Ихтиро бўйича талабномаларни экспертиза қилиш, муаллифлик гувоҳно-маси ва патент бериш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идо-раси томонидан амалга оширилади (яна қ. Ихтирочилик ҳуқуқи).

Prev Article

ИХТИОЗ

Next Article

ИХТИСОС