ИХТИРОЧИЛИК ҲУҚУҚИ

ИХТИРОЧИЛИК ҲУҚУҚИ — Ўзбекистонда фан ва техника соҳасида ихтиро яратиш, унинг расман тан олиниши ва қўлланиши билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган ижтимоий муноса-батларни тартибга солиб турадиган фуқаролик-хуқуқий меъёрлар мажмуи. Ихтиро фан ва техникада янгилик эканини исботлаш учун у дастлабки таклиф бериш асосида 15 кунлик муддат ичида экспертизадан ўтказилади. Ихтиро экспертиза учун қабул қилингани ёки рад этилгани ҳақида таклиф бе-рувчига асосли далиллар билан ёзма жа-воб юборилади. Экспертиза давомида буюртмачига ихтиро мазмунига бирон-бир шаклда ўзгартиш ёки қўшимча киритиш таклиф этилиши мумкин, бунинг учун яна икки ойлик муддат белгиланади. Мазкур талаблар ўз вақтида бажарилган тақдирда ихтиронинг биринчи марта яратилганлиги факт сифатида дастлабки таклиф берилган кундан эътиборан тан олинади. Таклифнинг ихтиро деб ҳисобланиши учун унинг муаллифи муайян техник муаммони ижодий тарзда ҳал қилган бўлиши шарт. Ихтирога оид ҳуқуқ қонунқоидалари Ўзбекистон Республикаси ФК 62бобида белгилаб берилган. Уларга биноан, бу ҳуқуқ ихтирочига патент берилганидагина муҳофаза қилинади. Патент билан муҳофазаланадиган ихтиродан ўз хоҳишича фойдаланишдаги алоҳида ҳуқуқ патент эгасига тегишлидир, бошка шахслар унинг рухсатисиз ихтиродан фойдаланишга ҳақли эмас (қонунларда кўзда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно). Ихтиро муаллифи махсус ҳуқуқлар, имтиёзлар билан қонун воситасида таъмин этилиши мумкин.

Prev Article

ИХТИОЗ

Next Article

ИХТИСОС