ИХТИЁРОВА

ИХТИЁРОВА Марьям (1939.21.4, Хо-разм вилояти, Янгибозор тумани) — Ўзбекистон халқ артисти (1997). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1963). 1959 й. дан Муқимий театрининг актрисаси. Энг яхши роллари: Муҳаббат («Икки билагузук»), Нурсулув («Жон қизлар»), Каромат («Тошболта ошиқ»), Ҳалима («Ҳалима»), Обидахон («Муқимий»), Холисхон («Холисхон»), Менгли («Маҳтум-қули»), Жумагул («Қорақалпоқ қизи»), Хонума («Хонума хоним»), Райҳона («Тўйдан олдин томоша»), Қутлуғни-гор («Ҳар кимки жафо қилса»), Омина («Иброҳим Алайҳуссалом таваллудлари»), Зубайра («Куёвлар конкурси»), Қайнона («Супер қайнона») ва б. «Кўнгил кўчалари» видеофильмидаги Гулсанам роли билан янада элга танилди. Ихтиёрова лирик ва характер-1 ли роллар устаси, ҳажвий ролларнинг моҳир ижрочиси сифатида танилган. Самимият, ҳаётий талқин, саҳна ҳаракатларининг аниқлиги Ихтиёрова ижодига хос.

Prev Article

ИХНАЧСОЙ