ИЙД

ИЙД (араб. — байрам) — ислом анъанасидаги икки диний байрам. Биринчиси Қурбон ҳайити — зулҳижжа ойининг 10-куни. Иккинчиси Рўза ҳайитирамазон ойи тугагандан кейин шав-вол ойининг биринчи куни. Ҳар икки ҳайит куни ҳам бомдод намозидан та-шқари қуёш чиққандан кейин то туш пайтигача бўлган вақтда икки ракаат ҳайит намози ўқилади. Ўзбекистонда ҳайит намозини кун чиққандан 15 дақиқа ўтгач ўқиш одат тусига айланган. Ҳар иккала ҳайитнинг 1-куни дам олиш куни деб белгиланган (яна қ. Ҳайит).