ИЗБОСКАН НЕФТЬ-ГАЗ КОНИ

ИЗБОСКАН НЕФТЬ-ГАЗ КОНИФарғона водийсининг шим. шарқидаги Из-боскан антиклиналь бурмасида жойлашган нефть-газ кони. Из-боскан структураси 1933 й. да аниқланган ва тектоник жиҳатдан Мойлисув структуралари гуруҳига киради. Кон 1950 й. ишга туширилган. Избоскан нефть-газ конининг геологик тузилишида палеозой, юра, бўр, палеоген ва неоген ётқизиқлари иштирок этган. Гил, оҳактош, қумтош ва алевролитлардан иборат. Дастлабки кидирув ишлари конда 1935 й. да бошланган. 1945 й. да чуқур бурги қудуклари қазилган. Избоскан антиклиналининг уз. 35 км, эни 7 км бўлиб, ғарбдан шарққа чўзилган ягона бурмадан иборат; палеоген даври ётқизикдари бўйича уз. 10,5 км, эни 1,8 км; шим. қаноти 30°, жан. каноти 20° энкайган. Избоскан бурмасини узуна-сига 3 та тектоник узилма кесиб ўтган. Узилма текислиги бўйича қатламлар 13-ва 18-горизонтида катта газ уюмлари, палеоген даври ётқизикларидаги 3-, 5-, 7-, 8-, 9 – горизонтларида эса нефть уюмлари топилган. 8-горизонт энг маҳсулдор. 2400 м чуқурликда жойлашган. Палеоген даври ётқизикларидаги дастлабки бурғи қудуғидан (1950) суткасига 10 т, 1967 й. га қадар эса 2644 минг т нефть олинган. 1963 й. бўр даври қатламларидан суткасига 1 млн. м3 газ олина бошлаган. Нефтнинг зичлиги 0,864 г/см3, олтингугуртнинг микдори 0,33 %, акциз қатрони 35 %, парафин 6 %. Газнинг таркиби метан (50 %), карбонат ангидриди (12,6 %)дан иборат. Кондан айни пайтда оз микдорда нефть ва газ олинмоқда.