ИЗЕН

ИЗЕН, кохия (Kochia) — шўрадошлар оиласига мансуб бир йиллик ярим-буталардан иборат туркум. Гуллари кўкимтир, кўримсиз. Барглари узун, текис, қиррали. 80 тури маълум. Ўзбекистонда 4 тури бўлиб, улар тошлоқ, қумлоқ, гил тупроқ, шўрхок ва тақир ерларда ўсади. Асосан, ербағирлаб ўсувчи яримбута (К. prostrata) И. деб аталади. У сифатли озуқабоп ўсимлик сифатида ўтлоқларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун экилади. Келинсупурги И. (К. scoparia) эса бир йиллик сершох ўсимлик бўлиб, ундан су-пурги сифатида фойдаланилади. Чўл ва адирларда ўсади. Уруғининг таркибида сапонин бор. Баъзилари манзарали ўсимлик.