ИЗҒИРИН

ИЗҒИРИН — Ерга ёндош ҳаво қатламида эсадиган совуқ шамол. Изғирин учун қулай шароит ҳаво ҳарорати —5° дан паст, шамол тезлиги 6—8 м/с дан юқори бўлганда ҳосил бўлади. Ер ялаб эсадиган Изғирин, пастда эсадиган Изғирин ва умумий Изғирин фарқ қилинади. Ер ялаб ва пастда эсадиган Изғирин ларда илгари ёққан қор шамол билан турли томон учади, умумий Изғиринда эса ердаги қор ҳамда булутлардан ёғаётган қор учади. Изғирин вақтида қор қоплами юзасидан қор учқунлари 1,5—2 м баландликкача кўтарилади. Изғирин қор қоплами юзаси қуруқ бўлганда эсади. Циклоннинг шим.-ғарби, ғарби ва жан-. ғарбида ҳамда антициклоннинг четларида кузатилади. Изғирин вақтида нарироқни кўриш қийинлашади. Изғирин баъзан қор ёғиб турган пайтда юз беради. Бу вақтда қор учқунлари ердан кўтарилаётгани ёки юқоридан тушаётганини аж-ратиш қийин. Атмосферанинг илиқ фронти яқинлашганда шундай Изғирин кузатилади.

Тоғлик ҳудудларда 1500 м баландликдан бошлаб ҳар йили барқарор қор қоплами ҳосил бўлиб, бу ерда изғи-рин кўпроқ кузатилади. Бу, биринчи навбатда, довонларда ва шамолга очиқ қияликларда содир бўлади. Mac, Cypхондарё вилоятининг баланд тоғлик қисмида бундай кунлар сони йилига 36 кунгача (ўртача кўп йиллик — 11), Ғарбий Тяньшанда эса 30 кунгача (ўртача кўп йиллик —19—20 марта) етади.

Loading...