ИЗМА

ИЗМА (араб. — кесик) — ёстиқ жилди, кўйлак, шим ва б. кийим-кечакларнинг тугма кадаладиган тешиги. Изма ўрни очилгач, атрофи қўлда ёки тикув машинасида йўрмаб қўйилади. Тикили-шига кўра, Изманинг кўзчали (мағиз шаклида ўйилиб, тешик атрофи ағдарма ва тепчик чок билан йўрмаланади), мағизли (тешик четига мағиз чиқариб, ўнгидан бостирма чок билан тикиб чиқилади), ички (кийимларнинг астар томонидан тикилади; мас, тик ёқали камзул, пальто ва шимларнинг олд томонига қилинадиган Измалар), боғичли (богич билан тикилади; мас, пальто, камзулларга ич тарафдан тугма сиғадиган боғич чатиб қуйилади) ва б. хиллари бор. Тугмалар Изма урнига илгак ёрдамида ҳам қадалиши мумкин.

Prev Article

ИЗЕНТАЕВ