ИЗМАИЛ

ИЗМАИЛ — Украинанинг Одесса вилоятидаги шаҳар. Дунай дарёси тармоғининг чап соҳилида. Қора денгиздан 80 км. Денгиз кемалари кира оладиган порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 95,1 минг киши (1990-й. лар ўрталари). 12-а. да Измаил ўрнида генуяликлар қалъаси бўлган. Кейинчалик у Молдова князлигига қараган. 16-а. да туркларга тобе эди. 1569 й. Туркия султони Измаилга нуғойларни жойлаштирган. 1770—1918 й. ларда шаҳар вақт-вақти билан Туркия ва Россияга караган. Измаилни 1918 й. Руминия эгаллади, 2-жаҳон уруши даврида Измаилни немис-румин қушинлари босиб олди. 1944 й. 26 авг. да озод килинган.

Измаилда озиқ-овқат саноати (сабзавот консерва, гўшт к-тлари, балиқ, сут, узум виноси з-длари) ривожланган. Целлюлоза-картон к-ти, кема тузатиш, кема тузатиш-механика з-длари, пед. ин-ти, суратлар галереяси, А. В. Суворов музейи бор.

Prev Article

ИЗЕНТАЕВ